Бундай мафкуравий иммунитет тизимини шакллантиришда мафкуравий профилактиканинг ўрни катта. Зеро, у ўз моҳиятига кўра, ёт ғояларнинг кириб келишини олдини олиш ва уларни йўқотишга қаратилган чора – тадбирлар мажмуини ўз ичига олади. Демак, мафкуравий профилактика хилма-хил шаклларда ижтимоий институтлар томонидан амалга ошириладиган ғоявий-тарбиявий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий ишлар мажмуини, бир сўз билан айтганда, бу соҳада тўғри ташкил этилган таълим-тарбия тизимини қамраб олади. “Миллат бор экан, миллий давлат бор экан, унинг мустақиллиги ва эркинлигига, анъана ва урф-одатларига таҳдид соладиган, уни ўз таъсирига олиш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш, унинг бойликларидан ўз манфаати йўлида фойдаланишга қаратилган интилиш ва ҳаракатлар доимий хавф остида сақланиб қолиши муқаррар”- деб ёзади Президентимиз. Шундай экан, вояга етаётган ҳар бир фарзандимизни маънавий баркамол, иродаси бақувват, иймони бутун, бир сўз билан айтганда, кучли мафкуравий иммунитетга эга шахс сифатида тарбиялаш озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишнинг асосий шартларидан бири бўлиб қолаверади.
Таянч тушунчалар Дунёнинг мафкуравий манзараси, мафкуравий полигонлар, мафкуравий таъсир, мафкуравий иммунитет, мафкуравий профилактика.
Мавзу: Геосиёсат ва Марказий Осиёдаги мафкуравий жараёнлар. Ўзбекистон тараққиёти ва мафкуравий муаммолар
Режа: Ҳозирги давр: геополитик мақсадлар ва мафкуравий сиёсат Жаҳон майдонларининг мафкуравий бўлиб олишга уринишлар Марказий Осиё минтақасидаги мафкуравий жараёнлар Минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш зарурати Ўзбекистонда барпо этилаётган жамиятнинг асосий тамойиллари Янги жамиятни барпо этишда мафкуравий муаммоларни ҳал қилиш вазифалари Тараққиётнинг ўзбек модели
Мазкур мавзу учун Президентимизнинг “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асари асосий манба бўлиб хизмат қилади. “Геосиёсат” тушунчаси ўзида (“гео” – “ер”, “сиёсат” эса – “давлат” ва “ижтимоий иш”) маъноларини англатади. “Геосиёсат” атамасида геосиёсий муддаолар, уларнинг кўринишлари, турли хил давлат ва халқларнинг манфаатлари тизими, унга бўлган ёндашув услублари, воситалари у ёки бу давлатнинг худудий жойлашуви, салоҳиятига бўлган муносабатда ифодаланган мақсадлар ўз ифодасини топади. “Геосиёсат” узоқ тарихга эга бўлса, у тушунча сифатида XX асрнинг бошларида шаклланган. Бу атама Р.Челлен томонидан муомалага киритилган бўлиб, ҳозирги даврда давлатлар ва дунё мамлакатлари халқаро сиёсатида, фалсафада, сиёсат фалсафаси ва кўплаб фанларда кенг қўлланилмоқда. Геосиёсат кўп қиррали тушунча сифатида турли манфаатларни ўзида мужассам этади. Ҳозирги даврда геосиёсий мақсадлар кўпроқ мафкуравий сиёсат билан ҳамоҳанглигини алоҳида таъкидлаш зарур. Бунда мафкуравий таъсир кўрсатиш геосиёсатнинг энг таъсирчан воситаси сифатида намоён бўлмоқда. Яъни турли давлатларнинг мақсадлари халқнинг турли қатламлари, хусусан ёшлар қалби ва онгига мафкуравий таъсир кўрсатиш орқали, уларнинг фаолиятини ўз таъсирига, яъни манфаатларига йўналтирилган мафкуравий мухитни яратишни кўзлаган ҳолда амалга оширилмоқда. Ушбу жараённи тўғридан-тўғри кўриш, унинг қандай амалга ошишини аниқ билиш қийин ва мураккабдир. Ана шу сабабдан ҳам Президентимиз мафкуравий полигонлар ядро полигонларига қараганда хавфлироқ бўлиб қолганлигини алоҳида таъкидлаганлар. Бугун “икки қутбли мафкура” ўртасидаги курашга барҳам берилган бўлсада, аммо дунёда мафкуравий курашлар тўхтаб қолгани йўқ. Аксинча, жаҳон майдонларини мафкуравий бўлиб олишга уринишлар турли йўллар билан содир бўлмоқда. Масалан, Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгандан кейин мафкура соҳасида ҳаёт осонликча кечмади. Миллий истиқлол ғоясига зид бўлган, ёт ва бегона ғоялар кириб келишга ва ёшларимиз онгини эгаллашга, уларни мамлакатимизда белгиланган улуғ мақсадларни амалга оширишга қарама-қарши қўйишга уринишлар бўлганлигининг гувохимиз. Бундай ҳаракатларни тарафдорлари ўзларини “дўст”, “миллатдош”, “ватандош”, “диндош” этиб кўрсатиш ниқоби билан ўз ғояларини амалга оширишга уринадилар. Натижада, ҳақиқий қадриятларимизга зид бўлган турли хил оқимлар аҳоли, айниқса, ёшлар онгини эгаллашга ҳаракат қилди. Жаҳон геосиёсатида халқларни маънавий-мафкуравий жиҳатдан тобе этишга интилиш ва бугунги кунда дунёни шундай асосда бўлиб олишга уринишлар давом этмоқда. Бунинг учун улар ҳозирги замон оммавий ахборот воситалари, уларнинг ютуқларидан, ҳамда турли хил марказлар, айни пайтда ўзаро ҳамкорликка йўналтирилган ижтимоий, маданий, иқтисодий воситалардан фойдаланиш орқали, дунёнинг турли худудларида, ўзларига мос мафкуравий мухитни шакллантириш мақсадларини ҳам кўзламоқдалар. Ана шундай шароитда миллий истиқлол ғоясини чуқур эгаллаш орқалигина бундай мафкуравий майдонларда олиб борилаётган курашлар моҳиятини тўғри тушуниш ва олдини олиш мумкин. Мафкуравий жараёнлар фикр ва ғоялар тизими сифатида инсон онгига йўналтирилганлиги, ўзига хос мақсадлари билан характерланади. Улар кўплаб одамлар қалби ва онгини эгаллаб олиш орқали ўзига хос таъсир кўрсатиш майдонини яратади. Бу майдон ичида турли халқлар, инсонлар фаолияти мужассамлашади. Маърифий ривожланиш ва дуё халқлари ривожи шуни тақазо этадики, геосиёсат ҳам маълум бир мақсадларни кўзлар экан, у фақат инсоният орзу қилиб келган тинчлик ва барқарорликка, мамлакатлар ва халқлар равнақига, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш ғоясига мос бўлиш керак. У Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, ижтимоий ҳамкорлик, милллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ғояларини ўзида мужассам этиб, ҳозирги геосиёсий мақсадларнинг бош мезонига айланиб бориши лозим. У носоғлом мафкура ва ғояларни бошқа халқлар онгига, қалбига сингдириб, мафкуравий жиҳатдан дунёнинг бўлиб олишга эмас, ўзаро манфаатли ҳамкорликка, дунёвий муаммоларни ўзаро ҳамжихатлик билан ҳал этишга хизмат қилиши керак. Шу маънода, геосиёсатга янгича ёндашув XXI асрда янгича маъно ва аҳамият касб этади ва дунё тараққиётига хизмат қилади. XX асрнинг охирида дунёда жаҳоншумул воқеалар рўй берди. Унинг сиёсий харитаси, жумладан, Марказий Осиёнинг манзараси тубдан ўзгариб кетди. Собиқ СССрнинг парчаланиши, унинг ҳукмрон мафкурасини барбод бўлиши ва Марказий Осиёдаги республикаларнинг ўз мустақиллигини қўлга киритиши минтақамизда нафақат ижтимоий-сиёсий жиҳатдан, балки янги мафкуравий вазиятни ҳам вужудга келтирди. Ушбу вазиятнинг моҳияти қуйидагилардан иборат: Биринчидан, собиқ шўролар ҳукмронлиги шароитида коммунистик мафкура, минтақа халқлари азалдан қон-қариндош бўлишларига қарамасдан, уларни зўрма-зўраки “бирлаштириб” турган эди. У минтақа халқлари онгига зўравонлик билан “СССР – ягона Ватан” ва совет халқи янги тарихий “бирлик” – деган тушунчаларни сингдиришга зўр бериб уринар эди. Минтақа халқлари бундан қанчалик норози бўлмасин, ўзларининг тарихий ва маънавий яқинлигига интилмасин, бу интилишларга нисбатан мафкуравий тазйиқ бениҳоя кучли эди. Иккинчидан, минтақадаги мамлакатлар ўз мустақиллигини қўлга киритган бўлишига қарамасдан, 1991 йилгача собиқ марказ хали ўз ҳукмронлигини қайтадан тиклашга мойил эди. Шунинг учун ҳам у минтақа мамлакатларини бир-бирига қарама-қарши қўйиш, миллатлараро зиддиятларни келтириб чиқариш каби сиёсатларни давом эттирди. Бу ўз навбатида, ўша даврда, маълум даражада, минтақа халқларининг ўзаро муносабатларига ҳам муайян таъсир кўрсатди. Учинчидан, мустақилликни қўлга киритган минтақамиз мамлакатларини ўз таъсири доирасига ўтказиш учун яна бошқа бир қатор мамлакатлар ҳам ҳаракатини бошлаб юбордилар. Уларнинг кўпчилиги ташқаридан беғараз ёрдам кўрсатаётгандай бўлиб кўринсаларда, аслида ҳар бир кўрсатаётган “ёрдамлари” эвазига минтақада ўз мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилдилар. Аммо уларда ҳам минтақа давлатлари ва халқларини бир-бирига қарама-қарши қўйишга интилишлар йўқ эмас. Демак, ана шу интилишлар ҳам минтақа мамлакатларининг мустақиллик шароитида юзага келган муаммоларни ўзаро якдиллик билан ҳал қилишга хизмат қиладиган умумий омилнинг юзага келишига ўз таъсирини ўтказади.
|
Ma’ruzalar matnlari |