Кириш

Миллий истиқлол ғояси мамлакатда эркин, демократик фуқаролик жамияти қурилишида муҳим аҳамиятга эга. Уни ҳисобга олган ҳолда, кенг жамоатчилик онгига уни сингдириш энг долзарб аҳамият касб этади. Бу, биринчидан, кадрларнинг давлат ва жамият қурилиши соҳаларидаги мавқеи билан боғлиқ бўлса, иккинчидан, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш вазифалари ҳам шуни тақазо этади.

Мамлакатимизда фуқаролик жамияти қурилаётган ҳозирги даврда миллий истиқлол ғоясини кенг жамоатчилик онгига сингдириш. Ишонч ва эътиқодига айлантириш борасида кадрлар фаолияти, унинг асосий йўналишлари бўйича ташкил этиш йўллари, усул ва воситаларини таҳлил этиш алоҳида аҳамият касб этади.

 

Фаннинг мақсад ва вазифалари

Миллий истиқлол ғоясини кенг жамоатчилик онгига сингдириш етук кадрлар фаолияти билан узвий боғлиқ. Уларнинг миллий ғояга бўлган муносабати, ишонч ва эътиқоди кадрлар фаолияти орқали жамият тараққиёти, мустақилликнинг мустаҳкамланишига бевосита таъсир кўрсатади. Фанни ўқитиш ана шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.

Таълим-тарбия, фан, маданият ва маданий-маърифий муассасалар, адабиёт ва санъат, дин, жисмоний тарбия ва спорт, урф-одат, маросим ва байрамлар, оила, маҳалла, меҳнат жамоалари, сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари орқали миллий истиқлол ғоясини кенг жамоатчилик етказишда кадрлар фаолиятининг аҳамияти билан боғлаб ўрганиш унинг асосий мақсадидир.

 

Курсни ўрганиш объекти

Жамиятнинг ижтимоий ҳаёт соҳалари, Ўзбекистон халқининг миллий-маданий мероси, урф-одат, қадриятлари ҳамда умуминсоний қадриятлар, давлат ва жамият қурилиши, раҳбар ва бошқарув кадрлари фаолиятининг таълим-тарбия, маданий-маърифий муассасалар, жамоат бирлашмалари орқали миллий истиқлол ғоясини ўзаро мувофиқлаштиришдир.

 

Ўқитиш услублари

Машғулотлар маъруза, амалий машғулот, мулоқот, ўзаро баҳс-мунозаралар тарзида ташкил этилади.

 

Дарс жараёнида янги педагогик технологияларни қўлланилиши

 

Дастурда кўрсатилган “Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси ва глобаллашув жараёнлари. Мафкуравий иммунитет” мавзудаги амалий машғулот дарси “Блиц-сўров” усулида, “Геосиёсат ва Марказий Осиёдаги мафкуравий жараёнлар. Ўзбекистон тааққиёти ва мафкуравий муаммолар” мавзусидаги маъруза дарси “3х4” технологиясида, “Ғоявий бўшлиқ ва зарарли ғояларнинг жамиятимизга таъсири” мавзусидаги амалий машғулот “Лабиринт” технологиясида, “Ғоявий тарбиянинг услуб ва воситалари. Миллий истиқлол ғоясини инсон онги ва қалбига сингдириш соҳалари ва йўналишлари” мавзусидаги маъруза дарси “Брейнсторминг (Ақлий хужум)” усулида ўтилади.

 

 

Дарс соатлари тақсимоти

 

 

 

Мавзунинг номи ва режа

 

Маърузалар

(соат)

 

Амалий машғулотлар

(соат)

1.

Миллий истиқлол ғояси фанининг предмети, мақсади ва вазифалари.  Жамият тараққиётининг ғоя ва мафкуралар билан ўзаро боғлиқлиги

 

2

 

2

2.

Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси ва глобаллашув жараёнлари. Мафкуравий иммунитет.

2

2

3.

Геосиёсат ва Марказий Осиёдаги мафкуравий жараёнлар. Ўзбекистон тараққиёти ва мафкуравий муаммолар.

 

2

 

2

4.

Ғоявий бўшлиқ ва зарарли ғояларнинг жамиятимизга таъсири

 

2

 

2

5.

Миллий истиқлол  ғоясининг моҳияти ва асосий тамойиллари. Миллий истиқлол ғоясининг бош мақсади.

2

2

6.

Ватан равнақи ва юрт тинчлиги. Халқ фаровонлиги ва комил инсон ғояси.

2

2

7.

Миллатлараро тотувликлик, миллий ва диний бағрикенглик.

2

2

8.

Ғоявий тарбиянинг услуб ва воситалари. Миллий истиқлол ғоясини инсон онги ва қалбига сингиши: янгича услублар ва ёндашувлар.

2

2

 

 

ЖАМИ:

 

16

 

16

                                  

I. BO’LIM:  Ma’ruzalar matnlari