инсон қалби ва онгига ижобий таъсир этадиган тушунча ва туйғулар, гўзал ва ҳаётий ғоялар тизимини ўзида мужассам этиш, яъни бу мафкура ҳар бир фуқаронинг эзгу ниятларини рўёбга чиқаришга имкон берадиган энг мақбул йўлни кўрсата олиши;

миллат, халқ ва жамиятни бирлаштирувчи куч, юксак ишонч-эътиқод манбаи бўлиши, яъни у том  маънода сўз билан ишни, назария билан ҳаётни бирлаштира олиши, Ўзбекистонда яшовчи барча халқ, миллат, элат, ижтимоий қатлам ва дин вакилларига бирдай тааллуқли бўлиши;

ҳар қандай илғор ғояни ўзига сингдириши ва ҳар қандай ёвуз ғояга қарши жавоб бера олиши, яъни иккиюзламачиликдан холи ва жамоатчиликнинг объектив фикрига таянувчи мафкура бўлиши;

замон ва давр ўзгаришларига қараб, ўзи ифодалайдиган манфаат, мақсад-муддаоларни амалга оширишнинг янги-янги воситаларини тавсия эта олиши, яъни янгича вазиятга тез мослаша оладиган ҳозиржавоб ва ижодий бўлиши.

Ана шулар унинг ҳақиқий маънодаги миллий истиқлол мафкураси даражасини ифодалайди. Шундагина миллий мафкурамиз айрим сиёсий кучлар ва партияларнинг бир томонга йўналтирилган тор манфаатлари чегарасида ўралашиб қолмайди,  ўткинчи ёки вақтинча компанияга хизмат қилмайдиган умуммиллий жараённи ифодалайди. Миллий истиқлол ғояси тарихий хотирани уйғотиш, ўтмишдан сабоқ чиқариш ва ўзликни англаш мезони сифатида, халқимизнинг туб мақсадлари ифодаси ва жамият аъзоларини бирлаштирувчи ғоявий байроқ вазифасини ўтайди. Халқнинг ижтимоий даражадаги ўзлигини англаши тарихий хотиранинг уйғониши билан узвий боғлиқдир. Шу туфайли халқ ўзининг ўтмишидан сабоқ чиқаради, қай мақсад сари, қандай йўлдан бориши лозимлигини аниқлайди ва шу асосда ўз истиқболини белгилайди.

Миллий истиқлол мафкураси юқорида қайд этилган сифатларга эга бўлган тақдирдагина жамият ҳаётида етакчи қуйидаги мухим мафкуравий вазифаларни бажара олади. Улар:

-мустақил дунёқараш ва эркин тафккурни шакллантириш;

 Ҳар бир инсоннинг оламга, жамиятга нисбатан ўз муносабати, қараши, назар ташлаш мезонлари бўлади. Шу маънода, ҳар бир шахс, жумладан ёшларимизнинг ҳам ўз мустақил дунёқарашига, ўз фикрига, ўз нуқтаи назарига эга бўлиши ниҳоятда мухим. Янги мафкуранинг асл маъноси – деб ёзади Ислом Каримов, - эскича ақидалардан холи бўлган, мустақил ва янгича фикрловчи кишиларни тарбиялашдан ибратдир. Бусиз жамиятни демократик тараққиёт йўлига олиб чиқиб бўлмайди. Президентимиз таъкидлаганидек: “Мустақилликка эришганимиздан сўнг биз сохта мафкуранинг яккаҳокимлигидан қутулдик. Маънавиятни, мафкурани зуғумларидан озод қилиб, эркин фикрга, миллий тафаккурга кенг йўл очдик. Эндиги асосий вазифа кишиларимизнинг мустақил фикрлашга ўрганиши, ўзига ишончи ортиб боришидир. Чунки тафаккур озод бўлмаса, онг ва шуур тазйиқдан, қулликдан қутилмаса, инсон тўла озод бўлолмайди”.

Дунёқарашнинг мустақиллиги, яъни “мустақил дунёқараш” тушунчасидан ташқари миллий истиқлол мафкурасининг моҳият-мазмунига кирувчи “мустақиллик дунёқараши” деган тушунчаси ҳам бор. Унинг мазмунини И.Каримов қуйидагича асослаган: “Бу тушунча аввало:

Ўзбекистоннинг истиқболи ва истиқлоли ҳақида қайғуриш;

ўзининг ва ўз халқининг, Ватаннинг қадру қиммати, ор-номусини англаб, уни химоя қилиш;

юксак ғоялар, янги фикрий кашфиётлар, ниятлар оғушида меҳнат қилиб, истеъдоди, бор имкониятини, керак бўлса, жонини юрт истиқболи, элига бахшида этишдир”. Бундай дунёқарашга умумий тарзда таъриф берадиган бўлсак, мустақиллик дунёқараши, бу – дунёни миллий мустақиллигимиз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда англаш, деган хулосага келамиз. Мустақиллик дунёқарашининг марказида Ўзбекистон диёри ва халқимизнинг барча соҳаларига оид манфаатлари ётади. Бундай дунёқарашга эга бўлган одам ўз нуқтаи назари ва ҳаётий тамойилларига таянган ҳолда жамият тараққиётига мустақил равишда муносиб ҳиссасини қўша олади.

Бу вазифани амалга ошириш, унинг мантиқий давоми бўлган иккинчи мафкуравий вазифа билан чамбарчас боғлиқ. Унинг мазмуни шундай: ҳур фикрли, мутелик ва жураътсизликдан холи бўлган, ўз билими ва кучига ишониб яшайдиган инсонни тарбиялаш;

Фақат ҳур фикрли инсонгина мутелик ва жураътсизликдан холи бўлади. Бу иллатдан қутулиш учун инсон энг аввало, мустақил ва озод, ҳам маънавий, ҳам жисмоний жиҳатдан баркамол, ақлан етук ва билимли бўлиш зарур. “Билаги кучли бирни енгса, билими кучли мингни енгар”, дейди доно халқимиз. “Куч – билимдадир” деган қадимий хикматни асл маъноси ҳам шундадир. Бундай инсонларни ўзи мустақил фикрга, нуқтаи назарга эга бўлган мураббийлар тарбиялай олади. Бу борада халқнинг фаровонлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Чунки фаровонлик кишиларни фикр қарамлиги, жураътсизлик ва мутеликнинг асоси бўлган муҳтожлик ва қашшоқликдан қутқаради. Шунинг учун ҳам аввало тарбияловчиларнинг тақдири, уларнинг моддий таъминланганлиги ва маънавий юксаклиги хусусида қайғуруш жиддий аҳамиятга эга. “Агарки, - деб ёзади И.Каримов, - мафкура, маърифат, одамларимизнинг дунёқараши, тафаккури юксалишининг аҳамиятини жамиятимиз истиқболи учун яхши англаётган эканмиз, авваламбор мана шу йўлда ўзини аямаётган, тадбиркор, ижодкор зиёлилар, ўқитувчилар, шифокорлар, олимларимизга етарли даражада шароит туғдириб, ижтимоий жиҳатдан таъминлаб бориш бизнинг вазифамиздир”. Бу вазифанинг бажарилиши жамиятда ижобий тарбия муҳитини такомиллаштиришга хизмат қилади;

      одамларимиз, айниқса, ёшларимизнинг иродасини бақувват қилиш,  иймон-эътиқодини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган маънавий муҳит яратиш;

Бунинг учун ҳар бир фуқаро қалбида ватанпарварлик туйғусининг шаклланишига шароит яратадиган маънавий муҳитни вужудга келтириш лозим бўлади. Бу муҳит эса Ватан, юрт тақдири учун куюнадиган инсонларни тарбиялайди. Бошқача айтганда, соғлом маънавий муҳит соғлом тафаккур ва соғлом маънавият замирида шаклланади. Бундай маънавият бўлмаган жойда ижтимоий муносабатлар носоғлом йўналишга бурилиб кетади. Халқимизнинг асл табиатида соғлом маънавият устуворлик қилади. Шу сабабли халқнинг ўзлигини англаши соғлом маънавий муҳитнинг такомиллашувига имконият очади. Мамлакатимиз раҳбарининг мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ соғлом маънавиятни шакллантириш ва юксалтиришга жиддий эътибор бергани бежиз эмас. Президентимиз «шу мўътабар заминда тарбия топган шахс, ўзини айнан шу юрт фарзанди деб билгувчи инсон ўз давлати, ўз халқи олдидаги, уни катта умидлар билан тарбия этган, вояга етказган жамият олдидаги бурчини адо этиш керак. Бу гап менга ҳам, сизга ҳам — барчамизга бирдай тегишлидир. Содда қилиб айтганда, ҳар қайси фуқаро, ҳар биримиз: «Шу давлат, шу жамият менга нима берди?» деб эмас, балки: «Мен ўзим Ватанимга, элу юртимга нима бердим?»,  деб ўйлашимиз ва шу ақида билан яшашимиз керак» -дея таъкидлаган эди:

      ватандошларимиз  тафаккурида  ўз-ўзини   англаш,   тарихий хотирага   садоқат, муқаддас қадриятларимизни асраб-авайлаш, ватанпарварлик туйғусини камол топтири;

Миллий истиқлол мафкураси бажарадиган бу муҳим вазифа ўзликни англаш туйғусинииг ижтимоий даражага кўтарилишини англатади. Бунга эса халқнинг ўчмас тарихий хотираси мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади.

Халқимизнинг асрлар мобайнида асраб-авайлаб, ривожлантириб келаётган қадриятлари эса ҳаёт синовларидан ўтгани, кишилар қалбидан чуқур жой олгани боис барчамизга бирдай азиз бўлиб қолган. Уларни сақлаб қолиш, замона талаблари асосида ривожлантириш, янада такомиллаштириш, келгуси авлодларга етказиб бериш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Чунки, ўзликни англаш, тарихий хотирага садоқат миллий қадриятларга ҳурмат, уларни ҳимоя қилишга тайёр туриш — буларнинг барчаси кишида ватанпарварлик туйғусини тарбиялайди;

   халқимизга хос бўлган иймон-эътиқод, инсоф-диёнат, саховат, ҳалоллик, меҳр-оқибат, шарму ҳаё  каби фазилатларни  юксалтириш;

Бундай олижаноб инсоний фазилат аслида халқимизнинг қонида бор. Фақат тарихимизнинг муайян даврларида, ёт, ҳукмрон мафкуралар тазйиқи остида улар тўла намоён бўла олмаган. Шунинг учун ҳам биз иймон-эътиқод, инсоф-диёнат, хайр-саховат, ҳалоллик, меҳр-оқибат, шарму-ҳаё каби шарқона фазилатларни, улардаги инсон учун ибрат бўладиган жиҳатларни эъзозлашимиз, ривожлантириб, умуминсоний қадриятлар   даражасига кўтаришимиз, уларни тарғиб этишимиз лозим. Бизнинг халқимизга хос меҳмондўстлик,  уй-рўзғор юритиш маданияти, оиладаги, қариндошлар, дўсту-биродарлар ўртасидаги самимий муносабатлар шу каби одат-удумларнинг ибратли жиҳатлари кўп. Бу   қадриятларни ардоқлаб, авлодларга етказиш керак, албатта. Лекин бу барча урф-одатларимиз   ҳам бирдек ибратли дегани эмас. Айниқса, баъзи  фуқароларимиз миллий қадриятларимизга зид бўлган манманлик, ўзини кўз-кўз қилиш, исрофгарчилик, ортиқча дабдабабозлик, юзаки хушомадгўйлик каби қусурлари билан яхши анъаналаримизга ҳам доғ туширадилар. Шунингдек, ортиқча уятчанлик, журъатсизлик, ўз фикрида тура олмаслик ҳам инсон учун жиддий камчиликдир. Бундан чиқадиган хулоса  шуки, ҳар нарса ўз меъёрида бўлгани яхши. Меъёридан ошмаган удумлар ҳамма учун фойдали бўлиб, ўзида миллатнинг қалбини, қиёфасини, ички дунёсини акс эттиради;

   мамлакатимизнинг кўп миллатли халқи онги ва қалбида «Ўзбекистон — ягона Ватан» деган тушунчани шакллантириш ва ривожлантириш;

Ўзбекистон - кўп миллатли мамлакат. Унда юздан зиёд миллат ва элат фарзандлари истиқомат қилади. Ватанимизнинг ютуғи ҳам, равнақи ҳам шу юртда яшовчи фуқароларнинг барчасига бирдек тааллуқлидир. Шу боис ҳар бир фуқаро қалбида ўз юртига эгалик ҳиссини тарбиялаш муҳим аҳамиятга эгадир. Юртимизда яшайдиган ҳар бир одам қалбида мамлакатимиз ютуқларидан ғурурланиш, миллати, динидан қатъи назар, биз учун «Ўзбекистон — ягона Ватан» деган табиий тушунча пайдо бўлиши жуда муҳим. Шундагина, барча фуқаролар қалбида Ватан истиқболини бунёд этиш учун фаол ишлаш,   ватанпарварлик,  эл-юрт учун фидойилик, мардлик ва жасорат туйғулари янада кучайиб боради. «Юртимнинг ютуғи, бойликлари меники, камчиликларни эса бошқалар тўғриласин» — деб ўйловчи фуқаролар миллий истиқлол мафкураси ғояларига, Ватан тақдирига бегона, эл-юрти корига ярамайдиган кимсалардир.

Миллий истиқлол мафкурасининг тарихий илдизлари — халқимизнинг мозий синовларидан ўтиб келаётган бой маданий ва маънавий мероси, миллий қадриятлари, урф-одат ва анъаналари, қўшиқлари, байрам ва маросимларидаги озодлик, эркинлик учун кураш руҳи, ота-боболаримизнинг мустақиллик йўлида кўрсатган жасорати, бунёдкорлик ишлари ҳамда уларни амалга оширишда маънавий руҳ берган тафаккур тарзида намоён бўлади. У асрлар мобайнида йиллар синовига дош бериб, сайқалланиб, такомиллашиб келган. Бу тафаккурнинг марказида Яратганнинг энг улуғ мўъжизаси бўлмиш инсоннинг улуғлиги ва мўътабарлиги ғояси ётади. Бинобарин, у қадрланиши, эъзозланиши лозим. Чунки, мамлакатнинг ҳаёти, фаровонлиги ана шу меҳнаткаш инсонларнинг меҳнатига, фаолиятига боғлиқ. Шу туфайли ҳам Шарқда комил инсон ғояси қадимдан буюк орзу бўлиб, донишмандларимиз хаёлини банд этиб келган. Инсоннинг азизлиги унга ўз хатти-ҳаракатларини ўзи мустақил идора этишига имконият берувчи ақл-заковат ато этилгани билан боғлиқдир. Яъни, инсон ўз акл-идроки ёрдамида оламни гуллатиб-яшнатади. Аммо бу ақл-идрокда нафақат яшнатувчи, балки вайрон этувчи куч ҳам мавжуд. Ҳаётда эзгулик ҳукмрон бўлиши учун ақл яхшиликка, адолатга хизмат қилиши зарур. Бунинг учун эса у соғлом маънавият измида бўлиши лозим. Шу туфайли ота-боболаримиз ақл-илрокни ёвузлик қўлига тутқазмасликка ҳаракат қилганлар, уни маънавият билан, иймон-эътиқод, инсоф ва диёнат билан бошқаришга алоҳида эьтибор берганлар. Бу тамойил халқимиз руҳини, даҳосини акс эттирувчи ўлмас қадриятлар билан узвий боғлиқдир. Хусусан, буюк аждодимиз, соҳибқирон Амир Темурнинг соғлом маънавият маҳсули бўлган  «Куч — адолатдадир» деган шиори миллий ғоянинг таркибий қисмига айланиб кетган, мамлакат бирлигини таъминлаш, марказлашган давлат барпо этишда, айниқса, уни одиллик билан бошқаришда маьнавий-мафкуравий асос бўлиб хизмат қилган. Шу боис Темур салтанатида илм-маърифат юксак қадрланган, инсоннинг шаъни, ор-номуси эъзозланган, инсон ва унинг мол-мулки давлат муҳофазасига олинган, қароқчилик, ўғриликка кескин барҳам берилган эди. Соҳибқирон бобомизнинг: «Менинг салтанатимнинг у четидан бу четига, бошида олтин тўлдирилган лаганни ёш бола кўтариб ўтса ҳам, унинг мулкига ҳеч кимса дахл эта олмайди», деган сўзлари ҳаётий ҳақиқат эди.

Ёки аёлларнинг оғир жисмоний ишлардан озод қилинганига эътибор беринг. Айтайлик, ёрдамчиси йўқ бирон аёл сув оладиган челакни дарвоза ташқарисига чиқариб қўйса, шу жойдан ўтган мўмин-мусулмонлар челакни олиб, унга сув тўлдириб шу жойга қўйиб кетишар эди. Дўконларга савдогарлар умуман қулф осишмасди. Буларнинг ҳаммаси ўша замонда ҳаёт иймон ва эътиқод, инсоф ва диёнат талаблари билан бошқарилганини, одамлар ана шу юксак туйғулар билан яшаганини кўрсатади. Мўмин-мусулмонлар шундай турмуш тарзига одатланишган, ўрганишган эди. Улар ўзлари оч қолишса ҳам ўзганинг мулкига қўл теккизмасди. Бу халқнинг менталитетига сингиб кетган эди.

Тоталитар тузум шароитида эса инсон сунъий равишда мулкдан бегоналаштирилди. Одамлар онгига, мулк эгаларига нафрат туйғуси мажбуран сингдирилди. Бу ўзгалар мулкига кўз олайтириш, ҳатто тажовуз қилиш учун йўл очди. Одамлар бировнинг ҳақидан ҳазар қилмайдиган, ўғирлик ва талончиликдан жирканмайдиган ҳолатга келиб қолди. Жамиятда маънавий қашшоқлик муҳити пайдо бўлди. Шу сабабли ҳам тарихий хотирани уйғотиш асосида ўзликни англаш бугунги кундаги муҳим мафкуравий вазифадир. Демак, миллий истиқлол мафкурасининг маъно-мазмунини белгилайдиган энг муҳим омиллардан бири — бу халқимизнинг қадимий ва бой тарихидир. Чунки тарих — буюк мураббий. У инсонга ибратли хулосалар берибгина қолмасдан, баъзан аччиқ сабоқларни ҳам тан олишга ундайди. Тарихга берилган холис баҳо мафкуранинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигига асос бўлади.

Бундан неча асрлар аввал яратилиб, ҳозирга қадар юртимиз кўркига-кўрк бағишлаб келаётган қадимий обидалар, осори атиқалар халқимизнинг юксак салоҳияти, куч-қудрати, бунёдкорлик анъаналаридан далолат бўлиб қолмокда. Улар Ватанимизнинг шонли тарихи тўғрисида яққол тасаввур ва тушунчалар беради, шу муқаддас диёрда яшайдиган ҳар бир инсон қалбида ғурур-ифтихор туйғуларини уйғотади. “Бугун бизнинг олдимизда шундай тарихий имконият пайдо бўлдики, — деб ёзади Ислом Каримов — биз босиб ўтган йўлимизни танқидий баҳолаб, миллий давлатчилигимиз негизларини аниқлаб, буюк маданиятимиз томирларига, қадимий меросимиз илдизларига қайтиб, ўтмишимиздаги бой анъаналарни янги жамият қурилишига тадбиқ этмоғимиз керак”. Бу вазифа эса тарихий хотирани тиклаш эвазига амалга ошади.

Ҳақиқатан ҳам, миллатимизнинг ўзига хос шарқона турмуш тарзи, тафаккури ва дунёқараши, ҳаётга, воқеликка муносабатини ифода этувчи халқ оғзаки ижоди намуналари, «Алпомиш», «Шашмақом»  каби дурдона асарлар, асрий  идеалларни ўзида     ифода этган миллй қаҳрамонларнинг ибратли хаёти ҳам миллий мафкурамиз озиқланадиган манбалардандир. Халқимизнинг эртак ва масалларида, ривоят ва афсоналарида эзгулик, адолат, тенглик, инсоний меҳр-муҳаббат тараннум этилган. Уларда Ватаннинг муқаддаслиги, инсоннинг азизлиги, илмнинг қадрлилиги тарғиб этилган, ҳамиша ёмонлик устидан яхшилик, ёвузлик устидан эзгулик ғолиб чиқиши ва ёвуз кучларга қарши курашда ҳалоллик, ҳақгўйлик, одамгарчилик, тантилик, меҳр-оқибат каби олижаноб фазилатлар маънавий-руҳий таянч бўлиши асослаб берилган. «Алпомиш»да инсон шаъни, йигитлик орияти ҳимоя қилинса, «Шашмақом»да халқнинг асрий орзу-умидлари юксак бадиий дид билан куйга солинган. Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур каби миллий қаҳрамонларимизнинг Ватан тақдири учун олиб борган қаҳрамонона курашлари, она-Ватан озодлиги йўлида кўрсатган жасоратлари ҳар биримизда чексиз фахр ва ғурур ҳиссини уйғотади.

Инсон шаъни, аввало, ўзини ҳимоя қилиш, ўз қадрини билишдан бошланади. Шу маънода, халқнинг ўзини қадрлай билиши ғоят муҳимдир. Чунки «ўзини қадрлайдиган халқ ҳеч қачон тақдирини бировга  боғлаб қўймайди». Ўз қадрини билган одам Ватанига хиёнат қилмайди. Унинг қалбида эл-юртига хиёнат қилувчи ориятсиз кимсаларга нисбатан чексиз нафрат яшайди. «Одамларимиз, жамиятимиз мафкурасида Ватан, юрт ғояси устувор  бўлмоғи керак, — деб ёзади Ислом   Каримов,     Миллий ғурур,  миллий ифтихор ҳар  қандай ишимизнинг пойдевори бўлмоғи керак. Бу муқаддас ғоялар, миллати ва эътиқодидан қатъий назар, шу юртда, шу заминда яшаётган ҳар бир   инсон,  ҳар бир фуқаронииг ҳаётига, онгига сингмоғи, ҳар биримиз учун энг катта таянчга, энг катта ишончга, борингки, ҳақиқий иймонга айланиши керак».

Мухтасар қилиб айтганда, миллий мафкурамизнинг тарихий илдизлари деганда аждодларимизнинг ибратли ҳаёт йўли, тафаккур тарзи, амалий фаолияти, бунёдкорлик ишлари, энг яхши урф-одатлари, анъаналари, қадриятлари, мустаҳкам иймон-эътиқоди фуқароларимиз учун намуна бўлиши, хато, камчилик нуқсонлардан эса тўғри хулоса ва сабоқлар чиқариш учун асос бўлади.

Мафкурамизнинг фалсафий негизларини, аввало, ижтимоий тафаккурнинг мумтоз намуналари бўлган дунёвий, диний, афсонавий қарашлар, дунё фалсафаси дурдоналари белгилайди. Қадимги юнон файласуфи Гераклит ўзининг Шаркда ўтган ғоявий устозларини, «Авесто»дек муқаддас китобда битилган фалсафий фикрларни назарда тутиб, юртимизга «фалсафий тафаккур бешиги» деб таъриф берган эди.

Ma’ruzalar matnlari