Ҳаракат дастури эканлиги. Мафкура жамиятда ижтимоий-сиёсий ҳаракатнинг ўзига хос дастури бўлиб хизмат қилади. Чунки у бугунги кун муаммоларини ҳал этиши учун одамларни жипслаштириш ва сафарбар этиш заруриятидан вужудга келсада, айни вақтда узоқ истиқболни кўзлайди. Тарихий давр ўзгариши билан миллий мафкурани янада такомиллаштириш, янги мазмун билан бойитиш зарурияти вужудга келади. Миллий мафкура жамиятдаги барча социал қатламлар ва гуруҳларнинг умумий ҳаракат дастури, уларни фаолликка даъват этувчи восита ҳисобланади. Мафкуравий мақсад — ғоявий фаолиятни амалга оширишдан кутиладиган идеал натижадир. Мақсадни аниқ-равшан идрок этиш инсон ва жамият фаолиятига изчиллик, собитқадамлик ва фаоллик бағишлайди. Миллий истиқлол мафкурасининғ олий мақсади — Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ва халқ фаровонлиги ғояларига таянган ҳолда халҳимизни мустақилликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг буюк келажагини яратишга сафарбар эгишдир. Миллий мафкура Ўзбекистон заминида истиқомат қилаётган барча кишиларни миллати, дини, тили, касб-кори, ижтимоий мавқеидан қатъи назар ягона мақсад йўлида бирлаштиришни, бутун халқ иродасини мураккаб ижтимоий муаммоларини оцилона ҳал этиш учун йўналтиришни, кишиларда ёрқин ва бахтли келажакка ишонч руҳини тарбиялашни кўзда тутади. Ўзбекистон миллий мафкурасининг истиқлол мафкураси деб аталиши бежиз эмас. Чунки, жамиятимизда рўй бераётган оламшумул-тарихий ўзгаришлар миллий истиқлол шарофатидандир. Ўзбекистон тарихан қисқа муддат ичида жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрни, мавқеини эгаллай бошлади, илғор мамлакатлар тажрибасини қунт билан ўрганиш имкони туғилди. Сиёсий, иқтисодий ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Мустақиллик йилларида қўлга киритилган ютуқлар, шаҳар ва қишлоқларимизнинг янгича чирой касб этгани халқимизнинг Ўзбекистон заминида келажаги буюк давлат барпо этиш йўлида фидокорона меҳнат қилаётганидан далолатдир. Ўзбекистон ўзининг интеллектуал салоҳияти, қадимий маданияти билан дунёвий тараққиёт йўлига кирди. Бундай йўлдан бораётган илғор мамлакатлар босқинчилик урушлари, мустамлакачилик, ирқчилик, терроризм ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини кескин қоралайди. Зеро, жамиятни қурол кучи билан, зўравонлик билан эмас, балки мафкуравий куч билан бошқариш самарали экани тарихан исботланган ҳақиқатдир. Истиқлол ғоясининг халқимиз қалбига йўл топиши, мамлакатдаги мавжуд буюк интеллектуал салоҳиятни Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигига эришиш учун сафарбар этиш миллий мафкура олдига қўйиладиган асосий мақсаддир. Шуни ҳам инобатга олиш зарурки, халқни фақат олижаноб ва илғор ғояларгина эмас, балки Ватан мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини хавф остида қолдирадиган турли кўринишлардаги мафкуравий тазйикларга қаршилик кўрсатиш зарурияти ҳам жипслаштиради. Миллий истиқлол мафкураси, бир томондан, Ўзбекистон заминида келажаги буюк, фаровон жамият барпо этиш учун халқимиз куч-қувватини жипслаштиришни, халқ иродасини бунёдкорлик ишларига сафарбар этишни, иккинчи томондан эса, миллий мустақиллигимизга жиддий хавф солаётган мафкуравий тахдидларга зарба бера оладиган мард, жасур, ватанпарвар авлодни тарбиялашни кўзда тутади. Гап шундаки, мамлакатимизнинг бундан кейинги ривожланиш истиқболлари кўп жиҳатдан халқимиз иродасини миллий мафкура атрофида нечоғли жипслаштиришга, халқимизнинг ватанпарварлик, инсонпарварлик, тараққийпарварлик фазилатларини янада ривожлантиришга боғлиқ. Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, «эндиликда ядро майдонларида эмас, мафкура майдонларида бўлаётган курашлар кўп нарсани ҳал қилади». Жаҳонни мафкуравий жиҳатдан бўлиб олиш учун тинимсиз ҳаракат қилинаётган ҳозирги шароитда фақат кучли миллий мафкурагина жамиятни ана шундай тазйиқлардан муҳофаза қила олади. Ҳозирги пайтда кимнинг ғояси кучли, фикри тиниқ, мафкураси ҳаётий бўлса — ўша ғалаба қозонади. Бу — инсониятнинг XX аср тарихидан келиб чиқадиган муҳим хулосаларидан биридир. Миллий истиқлол мафкураси халқнинг туб манфаатлари ва мақсадларини ўзида ифода этади, жамият аъзоларини шу мақсад атрофида жипслаштиради. Ўзбекистон халқининг туб манфаатлари: мамлакат мустақиллиги, юрт тинчлиги, миллатлараро тотувлик, фуқаролар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, мамлакат аҳолиси ва ҳар бир оила, маҳалла-кўйнинг фаровонлигини таъминлашдан иборатдир. Истиқлол мафкурасининг асосий вазифалари. Истиқлол мафкурасининг вазифалари унинг ўз олдига қўйган бош мақсадидан келиб чиқади. Унда бош мақсадга эришишнинг восита ва усуллари, йўллари аниқланади. Шу маънода, одамларимизда мустақил дунёқараш ва эркин тафаккурни шакллантириш — миллий истиқлол мафкурасининг асосий вазифаларидан биридир. Миллий мустақиллик — буюк неъмат, яъни, ўз тақдирингни ўзинг белгилаш, ўз юртингга ўзинг эгалик қилиш, аждодлар анъанасини давом эттириш, жаҳон ҳамжамиятида ўзингга муносиб ўрин эгаллаш учун ноёб имкониятдир. Мустабид тузум халқларнинг миллий мустақилликка, эркин фикрлашга бўлган интилишини бузар эди, уни мутелик, итоаткорликда ушлаб туришга зўр берар эди. У моҳиятан ғайриинсоний ва инсон табиатига зид эди. Шу боисдан ҳам унинг мафкураси муқаррар равишда инқирозга юз тутди. Миллий мустақиллик йилларида Президент Ислом Каримов ташаббуси билан миллий қадриятларимизни тиклаш, тарихимизни чуқурроқ ўрганиш, ундан сабоқ олишга алоҳида эътибор берилиши бежиз эмас эди. Чунки мустақилликнинг қадр-қимматини теран ҳис этиш учун, аввало, тарихни билмоқ, халқимиз бошига тушган синовларни, мустамлакалик асоратларини, хўрликларини юракдан ҳис этмоқ, озодлик учун кураш йўлидаги улуғ аждодларимиз жасоратидан воқиф бўлмоқ зарур. Зеро, «Тарихни билмай туриб, мафкуранинг фалсафий негизларини англаб бўлмайди. Чунки мафкуранинг фалсафий асослари ўз даврида тарихий ҳақиқат туфайли туғилган». Миллий истиқлол мафкураси ўзининг туб моҳиятига кўра Ватанимиз озодлиги ва мустақиллигини мустаҳкамлашни, Ватан равнақи, эл-юрт тинчлиги, халқ фаровонлигини таъминлашни кўзда тутади. Бундай улуғвор вазифани бажариш ҳар бир фуқародан эркин фикрлаш, Ватан тақдири, истиқболи учун масъулликни ҳис қилишни талаб этади. Эркинлик бўлмаган жойда масъулиятсизлик, лоқайдлик вужудга келади. Миллий мустақиллик халқимизга ана шундай эркин фикрлаш имконини берди. Эркин тафаккурсиз миллий истиқлол мафкурасининг шаклланишини ҳатто тасаввур ҳам этиб бўлмайди. Истиқлол мафкураси эркин тафаккурга таянади, у демократик жамият ҳаётининг муҳим қонунияти, миллий мафкурани яратиш, ҳимоя қилиш ва такомиллаштиришнинг зарур шартидир. Эркин тафаккур шахс фаоллигини оширади, уни бунёдкорлик ишларига илҳомлантиради. Истиқлол мафкураси кишилар онгига сингдирилиши билан уларда Ватан тақдири учун масъуллик, ягона Ватан туйғуси шаклланади. Чунки шахсий ғоя ва манфаатлар шахс фаоллигини кучайтирувчи омил бўлса, истиқлол мафкураси ўзида бутун бир халқнинг ҳаётий манфаат ва интилишларини акс эттиради. «Ватанга муҳаббат ҳисси одамнинг қалбида табиий равишда туғилади. Яъни инсон ўзлигини англагани, насл-насабини билгани сари юрагида Ватанга муҳаббат туйғуси илдиз отиб, юксала боради. Бу илдиз қанча чуқур бўлса, туғилиб ўсган юртга муҳаббат ҳам шу қадар чексиз бўлади». Янгича фикрлайдиган, мутелик туйғусидан холи бўлган маънавий баркамол авлодни тарбиялаш истиқлол мафкурасининг муҳим вазифасидир. Ижтимоий ҳаёт ўртага қўяётган муаммолар ижодий фикрлайдиган, ташаббускор ва юксак маънавиятли инсон шахсини шакллантиришни талаб этяпти. Миллий мафкура давр талаблари ва хусусиятларини яққол ифода этгани учун ҳам кишилар қалбига тез етиб боради ва ҳаёт дастури бўлиб хизмат қилади. Миллий мустақиллик туфайли янги тарихий даврга қадам қўйдик: бир томондан, мустабид тузумнинг инсон табиатига зид мафкураси ва сиёсатидан, қарамлик, итоаткорлик туйғусидан халос бўлдик, иккинчидан, кўп асрлик тарихга эга бўлган миллий давлатчилигимиз пойдеворини қайтадан тиклаш, ўз ватанимизда эркин ва озод яшаш, табиий ва маданий бойликларимиз, маънавий меросимиздан баҳраманд бўлиш имконини қўлга киритдик. Янги ҳаёт, янгича турмуш, янгича фикрлашни, ташаббускор ва шижоаткор бўлишни талаб этяпти. Эркин ва мустақил тафаккурсиз бозор муносабатларига ўтишни тасаввур этиб бўлмайди. Ижтимоий ҳаётнинг истисносиз барча соҳаларида рақобат муҳити амал қилар экан, бу курашда фақат билимдон, тадбиркор ва уддабурон кишиларгина енгиб чиқадилар. Демократик жамият ҳаётида юксак маънавият шунчаки фазилат, сифатгина эмас, балки ижтимоий ўзгаришларнинг зарур шарти ҳамдир. Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар баркамол инсон шахсини шакллантиришга қаратилган бўлиб, халқимизнинг миллий манфаатларига, эзгу мақсадларига тўла мос келади. Миллий истиқлол мафкураси биринчи навбатда ҳаётга эндигина қадам қўяётган ёш авлоднинг ҳаётига янгича маъно ва мазмун бахш этишга, унда фаол ҳаётий позицияни шакллантиришга қаратилгандир. Чунки ёшлар фақат миллий ғоя тимсолидагина мамлакат тараққиёти, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигини таъминлашнинг муҳим воситасини кўрадилар. Ёшлар табиатан турли ғояларга қизиқувчан ва уларга тез берилувчан бўладилар. Миллий истиқлол мафкураси ҳали турмушнинг аччиқ-чучугини татиб кўрмаган, ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ана шу авлодни миллий манфаат ва тараққиётимизга ёт бўлган сохта ва бузғунчи ғоялар тажовузидан ҳимоя қилади, фуқароларда мафкуравий иммунитетни шакллантиради. Ватан равнақи, эл-юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги учун фидойилик иймон-эътиқодли аждодларимиздан бизгача етиб келган буюк меросдир. Чет эл босқинчиларига қарши сабот-матонат билан курашган Широқ, Тўмарис, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик сингари улуғ саркарда ва халқ қаҳрамонларинимг жасорати бугунги кунда ҳам ватандошларимизда фахр ва ғурурланиш туйғусини кучайтиради. Мустабид тузум қатағонларининг курбони бўлган Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Усмон Носир ва бошқаларнинг жасорати эл-юртимиз мустақиллиги, озодлиги йўлидаги фидойиликнинг ёрқин намунасидир. Халқимиз онгига иймон-эътиқод, ҳалоллик, инсоф-диёнат, меҳнатсеварлик, сахийлик фазилатларини сингдириш миллий истиқлол мафкурасининг муҳим вазифасидир. Миллий истиклол мафкураси асосида амалга ошириладиган барча вазифалар охир-оқибатда ягона мақсадга - Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимизни озод ва обод этиш, фаровон жамият қуриш учун хизмат қилади. Бу мафкуранинг қуйидаги муҳим хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин: Ўзбекистон халқининг туб манфаатларини ифода этиши. Президент Ислом Каримов бу муҳим хусусият тўғрисида: Ҳар қандай инсон, табиийки, мурод-мақсадсиз яшамайди. Бинобарин, токи ҳаёт мавжуд экан, мамлакатлар, давлатлар ва уларнинг манфаатлари бор экан, улар ўз тараққиёт йўлини, эртанги кун уфқларини ўзининг миллий ғояси, миллий мафкураси орқали белгилаб олишга интилади... Мафкуранинг ҳаётийлиги унинг халқ табиатига, турмуш ва тафаккур тарзига нечоғли мос булиши, энг муҳими, жамиятнинг миллий манфаатларини, орзу-интилишларини қай даражада акс эттириши билан белгиланади», - деб ёзади. Миллий мафкура халқнинг мақсад ва интилишларини ифода этади, халқ руҳини кўтаради, уни эзгулик ва бунёдкорлик яшларига даъват этади, жамият дуч келган муаммолар ечимини топишга ёрдам беради. Масалан, XX асрда дунё ҳамжамияти эътироф этган ижтимоий тараққиётнинг япон моделини олайлик. Япон миллий мафкураси «миллат — давлатчилик тизими», «фуқаролик бурчи», «Япон руҳи», «тадбиркорлик», «умуммиллийлик», «фидойилик», «жамоага садоқат», «модернизация» каби ғоя ва тушунчаларга асосланиб, мамлакатнинг тез тараққий этиши учун пойдевор бўлди. Ўтмишни келажак билан боғловчи маънавий кўприк эканлиги. Миллий мафкура бир неча авлодларнинг ақл-заковати билан яратилади, у кейинги авлодлар томонидан яиги мазмун билан бойитилиб борилади. Аждодлар билан авлодлар ўртасидаги ворислик миллий мафкурада ўз аксиии топади. Чунки унда аждодларнинг асрий орзу-умидлари мужассам бўлади. Миллий мафкура ўзига хос эстафета сифатида бугунги авлодни аждодлар билан боғлайди, миллий қадрият сифатида эъзозланади. Миллий мафкуранинг ҳаётийлиги миллатнинг фаоллигидан далолат беради. Президентимиз сўзлари билан айтганда, миллий мафкура халқнинг халқ, миллатнинг миллат бўлишида муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Шу маънода «Жаҳон тажрибасига назар ташласак, миллатнинг мафкураси бир эмас, балки бир неча авлоднинг умри давомида ишлаб чиқилиши ва такомилга эришувига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Бутун халқни бирлаштирадиган байроқ бўлмиш мафкурани шакллантириш учун инсоният тарихининг турли даврларида Худонинг ўзи ақл-заковат, истеъдод, куч-қувват ато этган, ёрқин тафаккурга эга бўлган буюк шахслар заҳмат чекканини кўрамиз». Миллий мафкуранинг яна бир муҳим хусусияти кишиларни буюк мақсадлар сари бирлаштирувчи ва сафарбар этувчи куч эканлигидадир. Тарихнинг муайян босқичларида чет эл босқинчиларига қарши кураш, ватан мустақиллиги учун кураш, эл-юртни ободонлаштириш ғояси аждодларимизни эзгу мақсадлар атрофида бир тан-бир жон бўлиб бирлашишга даъват этган. Бунга, 20-йилларида ўлкамизда кенг қулоч ёйган миллий озодлик ҳаракати мисол бўлиши мумкин. Миллий истиқлол мафкураси жамият аъзолари бунёдкорлик фаолиятининг ўзига хос мезонидир. Халқнинг интеллектуал - маънавий салоҳияти миллий истиқлол ғояларини қай даражада ҳаётга татбиқ эта олишида, аждодлар орзу-умидини қай даражада рўёбга чиқара билишида яққол намоён бўлади. Миллий истиқлол мафкурасининг яна бир муҳим хусусияти кишиларни яратувчан фаолиятга сафарбар этиши, ғоявий ҳимоя воситаси эканлиги билан белгиланади. Миллий истиқлол мафкураси ёш авлодни тарбиялашнинг беқиёс омилидир. Чунки, у «халқнинг, миллатнинг ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган ўлмас эътиқодидир. Хуллас, миллий истиқлол ғояси ўзининг энг олий мақсади, вазифалари ва хусусиятларига эга. Унинг олий мақсади юртимизда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида халқимизни жипслаштириш, кишилар онгида мустақил дунёқараш ва огоҳлик ҳиссини камол топтириш, комил инсонни вояга етказиш, фуқароларимизда мафкуравий иммунитетни тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлиб қолаверади. Таянч тушунчалар Парвардигор томонидан одамларга олқиш маъносида «тинчлик » сўзи айтилур». Биз кўпинча юрт тинчлиги иборасини эшитган чоғда, қўлида қурол ушлаб, Ватан сарҳадларини қўриқлаётган жангчини тасаввур қиламиз. Аслида мамлакатнинг ҳар бир фуқароси Ватан ҳимоячисидир. Ҳар биримиз ўз иш жойимизда, кўчада, мактабда Ватанни, унинг муқаддас қадриятларини, юрт тинчлигини ҳимоя қилишга даъват этилганмиз. Фидойи, миллатпарвар, садоқатли кишиларнинг ҳар бир иши, сўзи, амали, мақсади Ватан ҳимояси билан бевосита боғлиқ бўлади. Ватаннинг интеллектуал бойлиги — ёш истеъдодларни асраб-авайлаш, уларга имкониятлар яратиб бериш, уларнинг қалбини бидъат ва жаҳолатдан мусаффо сақлаш, уларни ёт ва зарарли ғоялардан ҳимоя қилиш ҳам юрт тинчлиги учун кураш демакдир. |
Ma’ruzalar matnlari |