ҳолда ўзига муносиб ўринни топишлари мумкин. Ўзбекистонда инновацион бизнесни ривожланиши учун дастлабки шароитлар яратилган. Агар венчурли сармоялардан илмий фаолиятни унинг ҳар қандай босқичида молиялаштиришни ташкил қилиш учун фойдаланиш мумкин бўлса, унда лойиҳавий молиялаштиришнинг ташкилотчиси бундай хатарга бора олмайди. Шунинг учун лойиҳавий молиялаштириш ҳолида бозор шароитида лойиҳани амалга оширишдан пул маблағларининг оқими крелдитни қайтаришнинг ягона манбаи бўлади. Инновацион ва венчурли бизнес ва лойиҳавий молиялаштириш ўртасидаги катта фарқ шундан иборатки, лойиҳавий молиялаштириш тижорат талаби шакллантириб бўлинган маҳсулотларга нисбатан қўлланилади. Жаҳон амалиётида лойиҳавий молиялаштириш остида кўпинча молиялаштиришни ташкил қилишнинг шундай тури назарда тутиладики, унда лойиҳани сотишдан олинган даромадлар қарз мажбуриятларини тўлашнинг ягона манбаи бўлади. Шунга қарамай ҳар хил мамлакатларда “лойиҳавий молиялаштириш” атамаси ҳар хил талқин қилинади. Масалан, АҚШда унинг остида молиялаштиришни шундай ташкил қилиш тушуниладики, унда инвестицион лойиҳаларнинг катта қисми таъсисчининг шахсий маблағлари ҳисобига молиялаштирилади, лойиҳани сотишда даромад қарз мажбуриятларини тўлашнинг ягона манбаларидан бўлади. Европада бу атама лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий ресурсларни тақдим этишнинг ҳар хил вариантлари ва йўлларига нисбатан қўлланилади. Кейинги вақтда “лойиҳавий молиялаштириш” атамаси ҳам банклар томонидан тақдим этиладиган кредитларга ва ҳам воситали бюджетли қўллаб-қувватлашга, ҳар хил давлат ташкилотлари, инвестицион фондлар, суғурта компаниялари ва бошқа манфаатдор oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||