Кириш.

Ўзбекистон ОЎЮлари ўқув режаларида “Инновацион менежмент” фанини пайдо бўлишини ҳаёт талаблари тақозо қилади. Инновацион жараёнлар, уларни янги ғоялар ва техникада рўёбга чиқиши иқтисодий ривожланишнинг асоси бўлади.Инновацион жараён инновацион ўзгаришларни тайёрлаш ва амалга оширишдан иборат бўлади ва ягона, мажмуавий бутунликни ташкил қилувчи ўзаро боғланган паллалардан вужудга келади. Бу жараён натижасида амалга оширилган, фойдаланилган ўзгариш - инновация пайдо бўлади. Инновацион жараённи амалга ошириш учун диффузия (янги шароитлар ёки қўллаш жойларида бир марта ўзлаштириб ёки фойдаланиб бўлинган иннвоацияни вақтда тарқалиши) катта аҳамиятга эга. Инновацион жараён давравий характерга эга. Бу жиҳатларни ҳисобга олиш иқтисодиётни ташкил қилиш ва бошқаришнинг эгилувчан тизимларини яратишга ёрдам беради.

2009 – 2010 йилларга мўлжалланган инқирозга қарши дастурнинг асосий вазифаларидан бири корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик ва технологик қайта жиҳозлашни янада жадалроқ ўтказиш, замонавий ихчам технологияларни кенг тадбиқ этишдан иборатдир.[1]

Ўзбекистонда илғор технологиялар билан жиҳозланган ва бизнинг хом ашё ресурсларимизни чуқур қайта ишлашни, экспорт салоҳиятини кўпайтиришни таъминловчи, янги иш жойларини ташкил қилувчи янги юқори технологик ишлаб чиқаришларни яратишга қаратилган инвестицион лойиҳаларга устиворлик берилади.

Яна Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори[2] чиққан, унда илмий – амалий тадқиқотлар ва инновацион ишламаларни ривожлантириш ва уларни ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш жараёнларига тадбиқ этиш, фан ва ишлаб чиқаришнинг яқинроқ алоқасини таъминлашни рағбатлантириш бўйича ҳақиқий механизмларни яратиш мақсадида ва илмий –



[1] И.А. Каримов “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистонда уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари”. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2009.

[2] Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишлаб чиқаришга иннвоацион лойиҳалар ва технологияларни тадбиқ этишни рағбатлартириш бўйича қўшимча чоралар ҳақидаги” Қарори – “Халқ сўзи”, 2008 йил, 16 июль






     keyingi varoq