5.3. Инновацион фаолиятни  лойиҳавий молиялаштириш.

Замонавий, шу жумладан халқаро молиявий фаолиятда  лойиҳавий молиялаштириш каби  истиқболли ва динамик йўналиш борган сари кўпроқ ривожланиш олмоқда.  Бу инновацион  фаолиятда молиявий ва банк иштирокининг  тури саноатнинг кўп ресурслар ва сармоялар истеъмол қилувчи  соҳалари ишлаб чиқариш аппаратини  модернизациялаш, такомиллаштириш ва янгилашга айниқса муҳтож мамлакатлар ва  минтақаоар учун айниқса долзарбдир.

Ҳозирга қадар ривожланган мамлакатларда молиялаштиришда электр энергияси, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ инвестицион лойҳалар катта оммавийликка эга бўлганлар. Энди лойиҳавий молиялаштириш ҳам саноатнинг инфратузилмасини ва қайта ишлаб чиқарувчи соҳалари билан боғлиқ ва ҳам  илмий-техник янгиликлар ва илғор технологияларга қаратилган саноат объектларининг кўпчилигига кенг тарқалган. Кейинги йўналиш юқори технологик, кўп илм  истеъмол  қилувчи ишлаб чиқаришларга инвестициялар киритишнинг кам сонли  тажрибасида пайдо бўлган.

Лойиҳавий молиялаштириш анъанавий равишда инвестицион лойиҳаларга мўлжалланганлигига қарамасдан, ҳозирги вақтда бу усуллар ноёб новаторлик ёндошишлар ва тубдан  янги ишлаб чиқаришлар соҳасига тез  кириб бормоқда. Бунда,  шубҳасиз, лойиҳавий ва молиявий хатарлар, демак  лойиҳаларни  экспертли  баҳолашга талаблар  ҳам ўсади. Бу  масалаларни  ҳам услубий ва ҳам  амалий ва ташкилий жиҳатдан ҳал  қилиш зарур. Нафақат кредиторларни, балки маҳсулотнинг яроқлигини  баҳолаш ва хатарни  бартарф қилишга қодир мустақил  маслаҳатчиларни  топиш қийин. Ишончли таъсисчилар, самоядорлар, кафолатчилар, пудратчилар ва операторлардан ташкил  топган лойиҳавий жамоани танлаб олиш ундан ҳам











oldingi varoq     keyingi varoq