банки устувор соҳаларни модернизациялаш ва янгилашга узоқ  муддатли қарзларни  тақдим этади. Банк бу кредит учун тўловни ушбу мижозлардан одатдаги  қарздорларга  нисбатан анча кам олади. Бунинг устига муддати Япониядаги оддий  кредитлаш каби 10 йил  сармоялар жаҳон  бозоридағ3-8 йил.  Бундан  ташқари, америкалик, европалик  компанияларга  нисбатан япон фирмаларининг бирлашишга вазмин муносабати ва япон сармояларининг камтарона  кўлаилари Японияда инновацион  фаолиятни ташкил қилиш ва молиялаштиришнинг хусусиятларини асослаб  берувчи муҳим омиллардан бўлади.

Тадқиқот қилиш ассоциациялари- техник ишлаб чиқаришнинг энг  истиқболли шаклларидан биридир. Бир неча  компаниялар томонидан  улушли асосда ташкил қилинган бўлиб,  улар нафақат кўп сармоя истеъмол  қилувчи  илмий-техник лойиҳаларни, балки  юқори инвестицион хатарнинг улар билан боғлиқ инновацион  йўналтирилганликни иштирокчилар ўртасида  тақсимлашга  имкон беради. Кўп илм истеъмол  қилувчи  ва юқори технологик маҳсулотни ишлаб чиқариш учун молиявий хатарни иштирокчилар  ўртасида тақсимлаш имконияти катта аҳамиятга эга. ИТТКИ натижалари бутунлай  аниқ бўладилар, аммо кўпинча уларни  лицензиялаш ва патентлаштиришнинг имкони йўқ, бу Японияда бундан кейинги ишлаб чиқаришларда маълум қийинчиликларни  келтириб  чиқаради. Биринчи  тадқиқот қилиш ассоциациялари Японияда 1960  йилларда пайдо бўлган бўлсалар ҳам, улар асосан  амалий  имитацион тадқиқотлар билан шуғулланганлар. Уларни ўсишига япон ва  хорижий технологиялар ва корхоналар ва ноу-хаулар томонидан кескин рақобат, ҳамда катта хусусий инвестицияларни сафарбар  қилишга рағбатларни  етишмаслиги халақит  берган. 1970 йилларда ассоциацияларнинг  сони, айниқса ЭҲМ ни ишлаб чиқариш соҳаси, машинасозлик ва  асбобсозлик, алоқа ва телекоммуникация воситаларини ишлаб  чиқариш соҳасида тез ривожланган.

 











oldingi varoq     keyingi varoq