киритилаётган йирик техник лойиҳаларнинг ўндан бир қисми етарлича рентабелли бўлади. Венчурли фонд, шундай қилиб, умумий бизнес таркибидаги ўзининг инновацион шеригини эҳтиёт қилган ҳолда, бу хатарни ўзига қабул қилади. Инновацион фондлар кўпсонли татбиқ этувчи фирмалар билан, айниқса уларнинг яшаш даврларининг энг қийин, бошланғич босқичида маҳкам боғланган ўзига хос ақлий диверсификатлар (ҳар томонлама ривожлантирувчиларга) айланадилар. Инновацион фондлар академик фан, ҳаммадан аввал университетлар билан яқиндан ҳамкорликка муҳим аҳамият берадилар. Университетлар лабораторияларида юқори рентабелли техник лойиҳалар ишлаб чиқарилади, улар венчурли молиялаштириш учун айниқса ўзига жалб қилувчи бўладилар. Инновацион банклар жудаям фаоллар, улар одатда истиқболли ғояларни ўзлари қидирадилар, энг фойдали, ўзини тез қопловчи техник лойиҳалар ижрочилари билан хўжалик алоқаларини йўлга қўядилар. Энг истиқболллли инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлар хусусий касбий бошқариладиган инновацион венчурли фондларга мурожаат қиладилар. Қоидага кўра, бюрократик ҳимоя ва кўп босқичли бўйсунишдан холи бу фондлар, инновацион тадбиркорга керакли бошланғич сармояларни, шу жумладан старт олди харажатларни берадилар. Японияда инновацион тадбиркорлик бироз бошқача шаклланади.Бу мамлакатнинг ҳукумати анъанавий равишда саноат ИТТКИ молиялаштиришга катта маблағлар ажратмайди: ИТТКИга харажатларнинг 25% га яқини давлат улушига тўғри келади. У миллий бозор ИТИЧнинг устувор йўналишларини ҳимоялаш бўйича протекцион (ҳимоя қилувчи) чораларини қўллайди. Фақат миллий япон фани ва иқтисодиёти ривожланишининг узоқ муддатли башорати давлат томонидан қўллаб- oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||