Венчурли  бизнеснинг Венчурли бизнеснинг самарадорлигини ошириш учун  кейинги йилларда саноати  ривожланган мамлакатларда  хатарли  инвестицияларни  ҳар  томонлама ривожланиши содир  бўлмоқда ва қенчурли  компанияларнинг ташкилий  тузилмаси ўзгармоқда. Масалан,  инвестицияларнинг  инновацион  йўналтирилиши фирмани кўп соҳали  ва соҳалараро  йўналишга ғайратлантиради. Бунда янги бозор уячаларини, қўшни  ишлаб чиқаришларни вужудга  келиши  мумкин, ишлаб чиқарилаётган  технология самаралироқ бўлади, амалда  инвестицияларни  ҳар томонлама ривожланиши ва инновацион  йўналтирилганлигинамойиш қилувчи  кичик инновацион фирмалар йирик фирмадан куртак очиб чиқадилар. Масалан,  агар 1970 йилларнинг бошида General Electric фирмасида  фақат 10 мустақил  инновацион йўналишдаги  корхоналар ташкил қилинган бўлса, 1980 йилларнинг охирига келиб бош  компания қошида энди 200 ташқи венчурли  илмий  бўлинмалар мавжуд бўлган. General Motors, xerox, IBM ва ҳ.к. каби саноат ггантлари  қошида ҳам  венчурли  сармоялар фирмалари кенг ривожланмоқда.

Кейинги йилларда  венчурли сармояларнинг тузилиши мураккаблашган. Анъанавий бўлиб қолган шакллар билан  бир қаторда  янгилари  пайдо бўлмоқда.  Кичик инновацион фирмадан бошлаб ва илмий- техник консорциум билан тугалланиб, аралаш хусусий–давлат молиялаштирилишида ишловчи, уларнинг барчаси, бир томондан ўзининг фаолиятида  ҳар томонлама  ривожланган ва кўп илм истеъмол қилувчи ишлаб чиқаришларга, бошқа томондан тадқиқот қилувчи фирма ва венчурли  молиялаштириш фондига суянади. Янги  корхонани  ташкил  қилишда беш йил ичида инвестицияларнинг дастлабки  ҳажмига нисбатан сармояларни  ўн марта кўпайиши рентабелликнинг пай даражаси ҳисобланади.

Энг янги кўп илм истеъмол  қилувчи соҳалардаги татбиқ этувчи фирмалар мисоли йўқ тижорат хавфига дучор бўладилар.  Фақат инвестиция









oldingi varoq     keyingi varoq