амалиётнинг эҳтиёжлари ва предмет ҳақидаги олдинги билимларнинг синтези билан асосланиши мумкин. Фундаментал тадқиқотлар, қоидага кўра, амалий тадқиқотларда рўёбга чиқадилар, аммо бу нарса дарҳол содир бўлмайди. Фақат баъзи бир тадқиқотлар АТ – И – Л ва ҳ.к. рўёбга чиқадилар. Фундаментал тадқиқотлар мавзуларининг тахминан 90 % салбий натижага эга бўлиши мумкин. Ижобий натижага эга қолган 10 % дан ҳаммаси ҳам амалиётда қўлланилмайди. Ахир фундаментал тадқиқотнинг мақсади – жараён (масала назарияси)ни англаш ва ривожлантиришдир. Амалий тадқиқотлар (АТ) бутунлай бошқа мақсадга қаратилганликларга эгалар. Бу “билимларни моддий ҳолат” га келтириш, уларни ишлаб чиқариш жараёнида ўзгартириш, янги маҳсулот, технологик чизмалар ва ҳ.к. топширишдир. Ишламалар натижасида янги машиналар (ускуналар)нинг конструкцияси яратилади ва жараён лойиҳалаштириш (Л), кўриш, ўзлаштириш (Ў) ва саноат ишлаб чиқариши (СИЧ) паллаларига ўтади. М ва Сот паллалари тўғридан – тўғри инновацион жараён натижаларини тижоратли сотиш билан боғлиқдир. 1.3.Инновацион менежментнинг мақсадлари. Корхона инновацион менежментнинг мақсадлари фирманинг вазифаси, унинг фалсафаси, анъаналари ва ташкилотнинг ҳаётий давраси билан боғлиқ. Замонавий иқтисод хўжалик фаолиятининг субъекти – бу корхона, компания, фирма, корпорация, яъни фаолиятнинг ҳар хил турлари, шериклар, мулкни эркин танловчи ва давлат олдида белгиланган мажбуриятларга эга юридик шахсдир. Фирма стратегик ва оператив мустақилликка эга, ишлаб чиқариш ҳажмлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг турлари технологик oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||