Инновацион жараёнлар учун, шубҳасиз, ИТТИР ни инновацион жараёндаги белгилаб берувчи бўғин сифатида молиялаштириш энг катта аҳамиятга эга. АҚШда молиявий ресурслар ҳам федерал ва муниципал бюджетлар орқали давлатдан (1998 йилда 49%) ва ҳам хусусий фирмалар ва ташкилотлардан (ўша 1998 йилда 46,7% ни ташкил қилган ) келиб тушади. Университетлар, коллежлар ва хусусий- ҳукумат фондлари ИТТКИ ни молиялаштиришда 5%дан кўпроқ иштирок этганлар АҚШда инновацияларни давлат томонидан қўллаб- қувватлар тизими учун кейинги йилларда дастурли-мақсадли ёндошишни тарқалиши хосдир. Бунда молиявий ресурслар ҳам устувор технологик (биотехнология, энергетика, электроника, соғлиқни сақлаш) ва ҳам соҳавий йўналишлар (агрокосмик, ҳарбий саноат ва ҳ.к.) жамланадилар. Масалан, агрономик саноатда ИТТКИ нинг тўртдан уч қисмидан кўпроғи давлат ассигновацияларида бўладилар. Янги конструкцион материалларни ишлаб чиқаришдаги илмий тадқиқотларнинг 35% ҳам давлат томонидан молиялаштирилади. Европа мамлакатлар худди шундай тартибда кўп илм истеъмол қиладиган ишлаб чиқаришлар ва юқори технологик маҳсулотларнинг аҳамияти ўсмоқда. ИТТКИ ни давлат томонидан молиялаштириш тизимида инновацион жараённи воситали қўллаб-қувватлашнинг ҳам тўғридан тўғри шакллари ва ҳам самарали усуллари (солиқ имтиёзлари, имтиёзли ҳукумат кредити, амортизацион ҳисобдан чиқаришлар) бириктирилади. Давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бундай тури Франция, Австрия, Швеция ва ҳ.к. да кенг қўлланилади. Худди давлатнинг қўлида молиялаштиришнинг бундай манбалари инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг рағбатига айланади.
oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||