корхоналарни ривожланиши самарали илмий-техник ходимлардан самарали фойдаланишга, ҳамда якунланган ишлаб чиқаришларни тижоратлаштириш, ижара, лизинг ва бошқа бозор қуроллари ҳисобига илмий-ишлаб чиқариш инфратузилмасидан тўлиқроҳ фойдаланишга ёрдам беради. Бозор муносабатларини ривожланиши билан хатарли (венчурли) сармоялар фондларини инновацион тадбиркорликнинг адекват ўзига хослиги сифатида яратиш учун ҳақиқий шароитлар вужудга келади. Бу ерда инновацион фондлар асосий ролни ўйнашлари керак, улар 1989 йилдан бошлаб катта давлат қўллаб-қувватланишида ячратиладилар. Жаҳон амалиётида асосий сармоялардаги инвестицияларни молиялаштириш учун қарз маблағлари, айниқса банк кредитлари кенг қўлланиладилар. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида банк кредитларининг сармоялар киритиш ларни молиялаштириш манбалари сифатидаги улуши 20,40% ни ташкил қиладилар, шунинг билан бир вақтда Россияда у 6-8% дан ошмайди. 1998 йилда жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти томонидан сўралган 3 мингта корхоналардан фақат 16,5% ишлаб чиқаришни қайтадан жиҳозлашга, 5,3%-ишлаб чиқаришни замонавийлаштиришга, фақат 1,8%- корхоналар ИТТКТ, лицензиялар ва ноу-хауларни харид қилишга кредитлар олганлар. 2008 йилдаги саноатдаги капитал киритмаларни молиялаштириш манбаларининг тузилиши 1-жадвалда берилган.
oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||