технологик даражаси ошади, шунинг билан инновацияларга мойиллик ҳам ошади.

Инновацион жараённи умумий кўринишда занжирга кўринишида ёзиш мумкин:

ФТ – АТ – И – Л – Қ – Ў- С ИЧ – М – Сот,

бу ерда ФТ ва АТ – фундаментал ва амалий тадқиқотлар; И – ишлама; Л – лойиҳалаштириш; Қ – қурилиш; Ў – ўзлаштириш; СИЧ. – саноат ишлаб чиқариш; М – маркетинг; Сот. – сотиш.

Бу занжирчани таҳлил қилиш учун унинг ҳар хил элементлари ўртасидаги тескари алоқа омилларидан абстраклашиш (предметлар ва улар ўртасидаги муносабатларнинг бир қатор хусусиятларидан уларнинг муҳим аломатларини ажратиш мақсадида ҳаёлан чалғимоқ), ФТ – Ў  давраси узунлигини (у 10 йилдан кўпроқ давом этиши мумкин) ва паллалардан ҳар бири (ФТ – АТ; Л - Қ)нинг нисбий мустақиллигини ҳисобга олиш зарур. Илмий фаолият тушунчаси билан боғлиқ фундаментал (назарий) тадқиқот ҳар қандай инновацион жараённинг бошланғич босқичи бўлади. Албатта, давранинг ҳар бир алоҳида элементи фундаментал тадқиқот билан боғлиқ илмий фаолият билан тўлдирилганю Шу нарса характерлики, ФТ дан СИЧ гача янги муълумотларнинг миқдори камайиб боради. Бунда тадқиқот фаолияти борган сари кўникмалар, тажрибалар ва стандартли усуллар билан алмашиб боради.

Агар ФТ нинг якуний натижаси ҳақида гап кетса, унда фақат савол назарияси соҳасидаги янги, ажойиб, исботланган маълумотлар ва ахборотларни олиш ва қайта ишлашга қаратилган тадқиқот фаолиятини ажратиш керак. Назарий тадқиқот бевосита аниқ амалий вазифаларни ечиш билан боғланмаган, аммо худди унинг ўзи инновацион жараённинг пойдеворидир. Шунинг билан бирга назарий тадқиқотларнинг зарурлиги









oldingi varoq     keyingi varoq