Қисқача хулосалар

Ўтиш  иқтисодиётига эга  мамлакатлар учун инновацион  маркетинг  унумли  янгилик бўлади.

Инновацион  маркетинг инновациялар маркетингга қараганда  кенгроқ  тушунча, у ўз ичига  ташкил қилиш, фикрлаш  фалсафаси илмий тадқиқотлар соҳаси,  бошқарув усули  ва хулқни  олади.

Стратегик маркетинг тадқиқотлари  асосига  бозор ҳолатини  кейинчалик  бозор сегментларини ишлаб чиқиш, талабни ташкил қилиш ва  шакллантириш,  харидорни  моделлаштириш билан  таҳлил қилиш  қўйилади.

Иқтисодий ривожланишнинг инновацион тури ҳаммадан аввал  днтерминацияланишни кескин қисқариши ва умуман тизимни  мураккаблашишини  билдиради.

 Янги товарни сотишлар ва бозорни  қўлга киритишни бошқариш учун математик моделлаштириш, ноаниқликни ҳисобга олиш билан  режалаштириш, вазиятли  таҳлилни  қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Оператив  маркетинг бундан кейин ҳам  ривожланади ва  вариантли таҳлилга асосланади, бозор  муҳити, талаб, рақиблар, мижозлар ҳақидаги  мунтазам  ахборотларни  йиғиш билан  шуғулланади, сотишлар соҳасидаги  мақсадларни  белгилаб  беради.

 










oldingi varoq     keyingi varoq