алоҳида аниқ товар учун бозордаги вазиятни балли тизим ёрдамида баҳолаш ва вазиятни таҳлил қилишга имкон беради. Инновациялар маркетингнинг умумлаштирилган чизмаси 3-расмда берилган. Опеатив маркетинг бундан кейин ҳам ривожланади, вариантли таҳлилга асосланади, бозҳор муҳити, талаб, рақиблар, мижозлар ҳақидаги мунтазам ахборотларни йиғиш билан шуғулланади, сотишлар соҳасидаги мақсадларни белгилайди. Булар сотишлар ҳажмини кўпайтириш, бозор улушини кенгайтириш мақсадида қилинади. Маркетинг хизматлари сотишлар тармоғини шакллантириш, реклама компанияси, кўргазмалар, синовли, имтиёзли ва тўғридан тўғри сотишларни ташкил қилиш, севисли ва кафолатли хизмат кўрсатишни яратиш билан шуғулланади. Маркетинг хизматлари маркетинг харажатлари ва даромадларини баҳолашга алоҳида эътиборни қаратади. Харажатларни баҳолаш учун ишлаб чиқариш ва сотишларнинг доимий ва ўзгарувчан харажатларини таҳлил қилиш, даромадлар бўйича нархнинг ўзгарувчанлигини белгилаш, рақибларнинг нарх сиёсатини ўрганиш зарур. Маҳсулотни бозор томон ҳаракатлантириш (реклама, жамоатчилик билан алоқа, сотишни рағбатлантириш ва ҳ.к.) харажатлари, ҳамда сотишдан кейинги ва сервис хизматини кўрсатишнинг қиймати баҳоланади. Маркетингдан даромадларни баҳолаш қувватларни мувофиқ юкланиши мақсадга мувофиқ ишлаб чиқариш дастурлари ва сотишлар ҳажмини талаб, маҳсулотнинг таърифлари ва турлари ўзгаришига кўра башоратлашни ҳисобга олинишига эга муқобил ёндошишларни ҳисобга олиш билан ўтказилиши керак. Калитли сўзлар: инновацион маркетинг, стратегик инновацион маркетинг, бозорни тадқиқот қилиш тизими, бозор сиғими, бозорнинг геометрияси, инновацияларнинг истеъмолчилари, оператив инновацион oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||