Ҳолатни тадқиқотлар асосида бозорни тадқиқот қилишнинг тизими қўрилади, унинг асосий  блоклари биринчи расмда чизмали равишда кўрсатилган.

Бозор (идорали ва майдонли)ни тадқиқот  қилиш бозорнинг мавжуд  сиғимини, унинг фирмали  тузилмасини, сегментларга бўлинишини,  фойда меъёри  динамикаси ва  янгиликка ўхшаш маҳсулотларни сотилиши ҳажмини  фаол баҳолашга асомланган.

Маркетинг стратегияси учинчи босқичининг асосий жиҳати янгиликка  истеъмолчининг жавобини батафсил ўрганишга асосланган янги товарга талабни тадқиқот қилиш ва башоратлашдлан иборатдир.

Инновацион маркетингнинг қоидаларига мувофиқ янги товарни қабул қилиш қуйидаги босқичлардан ташкил топади:

1.     Бирламчи хабардорлик. Истеъмолчи инновация  ҳақида хабар топади, етарлича ахборотга эга эмас.

2.      Товарни  таниш. Истеъмолчи баъзи бир ахборотга эга, янгиликка қизиқади: янгилик ҳақида қўшимча ахборотлар (реклама, проспектлар, маълумотномаларни қидириши мумкин).

3.     Янги товарни  идентификациялаш. Истеъмолчи янгиликни синовдан ўтказиши ҳақида қарор қабул қилади. Истеъмолчи янгиликни ўзининг эҳтиёжлари билан таништиради.

4.     Янгиликдан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш.

5.     Истеъмолчи инновация ва харид қилиш эҳтимоли ҳақидаги маълумотларни  олиш мақсадида янгиликни синфодан ўтказади.

6.     Тест натижалари  бўйича янгиликни харид қилиш ёки яратишга инвестиция киритиш ҳақида қарор қабул қилиш.

Янги товарни қабул қилиш босқичларидан ташқари маркетологларига истеъмолчиларни уларни янгиликларга  мойилликлари  даражаси бқйича








oldingi varoq     keyingi varoq