экспортнинг мавжуд даражаси импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотни ишлаб чиқариш ва тўлдирувчи янгиликлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш зарур.

Иқтисодий ҳолатнинг таҳлили, ҳаммадан аввал, умумҳолатли тенденциялар ва ҳолатни ташкил қилувчи омиллар (ХТО) ни тадқиқот қилиш билан боғланган. Иқтисодий ҳолат бу қайта ишлаб чиқаришнинг омиллари ва шароитларнинг бозорда намоён бўлиши ва уларнинг ташқи ва ички муҳит билан ўзаро алоқасининг шаклидир. Шундан келиб чиққан ҳолда, ХТО ҳолатини ўзгариши динамикаси, унинг йўналиши ва  ривожланиши суръатларини белгилаб берувчи, ҳаракатга келтирувчи  кучдир. Бу омилларга ҳам макротаъсирни бу ҳам таъсирнинг аниқ соҳасини киритиш мумкин, масалан, муҳим макроомилларга давравий иқтисодий жараёнлар, хусусийлаштириш, солиқлар, бюджет, социал таъминот, амортизацион ажратмалар тизими,  техника ва технологиялар соҳасидаги давлат  сиё   сати элементлари киради.

Уларни бозор жараёнининг ҳар хил томонларига тегишли бўлганлар (талаб, таклиф, нарх омиллари) га, келиб чиқиши бўйича (иқтисодий, сиёсий, социал, илмий-техник ва ҳ.к.), таъсир қилиш  йўналтьирилганлигининг бошқарилиши, олдиндан айтилган бўлишлиги бўйича бўладилар.

Ҳолатни ташкил қилувчи омиллар узоқ вақтли  (ўн йилгача) ўрта муддатли (уч- беш йил) ва қисқа муддатли, ҳамда давравий, давравий бўлмаган, мавсумий бўлишлари  мумкин. Айниқса, товар бозорининг ҳолатини ажаратиш керак. Масалан, макроиқтисодий омиллар кўпроқ  даражада машинсозлик ва қурилишдаги ишлаб чиқаришга, мавсумий омиллар. Озиқ-овқатлар бозорига ва даромадлар даражаси истеъмол талаби товарлар бозори ва уй-жой қурилишига таъсир кўрсатадилар.                            









oldingi varoq     keyingi varoq