киритишларнинг ҳар хил ташкилий – иқтисодий жиҳатлари билан шуғулланадилар. Уларнинг инновацияларни бошқаришдаги асосий вазифаси – инновацион жараённи илгари суриш, эҳтимол бўлган тўсиқларни башорат қилиш ва уларни бартараф қилиш йўлларини белгилашдир. Бозор иқтисодиёти учун янгиланган маҳсулотлардан мансабдор бўлган мустақил фирмаларнинг рақобати, рақобатлашувчи янгиликлар бозорнинг мавжудлиги хосдир. Буюк компаниялар муваффақиятларининг кўп сонли тарихи бундан дарак беради. Шу сабабли янгилик киритишларнинг бозорли танлови мавжуд, унда инновацион менежерлар иштирок этадилар. Инновацион менежерлар ижодий жамоаларни ташкил қила туриб, янгиликларни қидириб топиш ва тарқатиш, илмий тадқиқотлар ва ишламаларга буюртмалар портфелини шакллантириш билан шуғулланган ҳолда, ҳар хил ташкилий тузилмалар (фанлар академияси, ОЎЮ, илмий жамиятлар, тадқиқот ташкилотлари, конструкторлик бюролари, инжиниринг компаниялари ва бошқалар)да ҳаракат қилишлари мумкин. Улар илмий жамоаларни бошқарадилар, илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирадилар. Буларни барчаси инновацион бошқарувчилар малакаси олдига юқори талабларни қўяди: улар илмий техник ва иқтисодий – психологик салоҳиятга, ҳам анъанавий менежер ва ҳам тадқиқотчи олим сифатига эга бўлишлари, янгилик киритишларнинг самарадорлигини баҳолаш ва инновацияларни бошқаришга қодир малакали иқтисодчи бўлишлари керак. 1.2.Инновацион менежментнинг моҳияти ва вазифалари. Инновацион менежмент – бу инновацион жараёнлар, инновацион фаолият, бу фаолият билан банд бўлган ташкилий тузилмалар ва уларнинг ходимларини бошқариш тамойиллари, усуллари ва шаклларнинг мажмуасидир. Менежментнинг ҳар қандай бошқа соҳалари учун каби, унинг oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||