4. ИННОВАЦИЯЛАР МАРКЕТИНГИ. Режа: 4.1.Инновацион маркетингнинг турлари. 4.2.Стратегик инновацион маркетинг. 4.3.Оператив инновацион маркетинг. 4.1.Инновацион маркетингнинг турлари. Инновациялар маркетинги концепцияси бутун маркетинг хизмати, бозорни тадқиқот қилиш ва корхонанинг рақобат стратегиясини қидириб топишнинг асосий иши бўлади. Инновацияларни қидириб топишнинг бошланғич босқичида маркетинг бўлинмаларининг биринчи даражали вазифасини бажариш: 1. Талаб ва рақобатнинг даражаси; 2. Харидорнинг хулқи ва унинг афзалликларининг динмикаси; 3.Рақобатлашувчи маҳсулотларнинг мавжудлиги ва янгилик бозорида рақобатлашиб қолиш имкониятини ўрганишдан иборатдир. Маркетинг стратегияси, бозорнинг таҳлили ва оператив маркетинг қуйидаги 6 принципли босқичлардан иборат бўлади. - умумиқтисодий таҳлил; -иқтиисодий ҳолатнинг таҳлили; -бозорни махсус тадқиқот қилиш; - янгиликни кириб бориши стратегиясини ишлаб чиқиш; - маркетингнинг оператив тадбирлари; - маркетингга харажатлар ва ундан даромадларни баҳолаш.
|
||||||||||||||||||