Лицензия – айрим шахслар ёки ташкилотларга патент билан ҳимояланган кашфиёт, техник вазифа, ишлаб чиқаришнинг технологик ва конструкторлик сирлари, товар белгисидан фойдаланишга рухсат беришдан иборатдир.

Иқтисодиётга лойиҳаларни бошқаришнинг нисбатан янги концепцияси (Project Management) жадаллик билан кириб келмоқда. Бу концепциянинг асосини лойиҳага вақт ва маблағлар сарфланиши билан боғлиқ ҳар қандай тизимнинг дастлабки ҳолатини ўлчаш сифати қараш ташкил қилади.

Инновацион лойиҳа – инновацион жараёнларни  масофада ва вақтда ташкил қилиш муаммосини ҳал қилиш бўйича илмий асосланган мақсадлар ва тадбирлар тизимини белгилаб берувчи ҳужжатлар йиғиндисидир.

Назорат саволлари:

1.     ИТТКИ нинг асосий вазифаларини санаб беринг.

2.     ИТТКИ қандай босқичлардан ташкил топади?

3.     Изланиш тадқиқотлари амалийдан нима билан фарқланади?

4.     ИТТКИни такшил қилиш ҳужжатларининг қандай тизимига суянади?

5.     Патентларнинг инновацион фаолиятдаги роли қандай?

6.     Ақлий мулкнинг қандай объектлари Ўзбекистон Республикасининг Патент Қонуни томонидан ҳимояланмайди?

7.     Лицензиялаштириш нимадан иборат?

8.     Лицензиялар қандай турларга бўлинадилар?

9.     Инновацион лойиҳа қандай бўлимлардан ташкил топади?

10.                Инновацион лойиҳани амалга ошириш механизми қандай?

11.                “Инновацион лойиҳа экспертизаси” тушунчаси қандай элементларни ўз ичига олади?

12.                Инновацион лойиҳаларнинг экспертизаси қандай тамойиллар асосида ўтказилади?

oldingi varoq     keyingi varoq