Экспертиза натижаларини шакллантириш рейтинг асосида амалга оширилади. Якка тартибдаги лойиҳанинг рейтинги иккинчи босиқчда белгиланади.

Учинчи босқичда лойиҳа бўйича хулосалар берилади (лойиҳанинг умумий рейтингига тузатишлар киритилиши мумкин, молиялаштириш ҳақида қарорлар қабул қилинади).

         Калитли сўзлар: фундаментал тадқиқотлар амалий  тадқиқотлар, тажриба – конструкторлик ишлари, экспериментал  ишлар, ИТТКИни ташкил қилиш, патент, фойдали моделлар, саноат намуналари, лицензиялаштириш, лицензия роялтлар, инновацион лойиҳа, инновацион лойиҳаларнинг экспертизаси.

Қисқача хулосалар:

Илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари (ИТТКИ)нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

·        Табиатни ва жамиятни ривожланиши соҳасида янги билимларни олиш, уларни қўллашнинг янги соҳалари; Ишлаб чиқариш соҳасида стратегик маркетинг босқичида ишлаб чиқилган ташкилот товарлари рақобатбардошлигининг меъёрларини материаллаштириш имкониятларини назарий ва экспериментал текшириш;

·        Янгиликлар ва инновациялар портфелини амалда амалга ошириш.

Патент – бу муаллифликни тасдиқловчи ва унинг эгасига кашфиётга фавқулодда ҳуқуқни берувчи ҳужжатдир.

Лицензиялаштириш технологиялар билан савдонинг ўз ичига патент, лицензия, ноу-хау ва х.к билан битимларни олувчи асосий шаклларидан биридир.

 




oldingi varoq     keyingi varoq