1.     муаммоси фанга маълум ва муаллиф томонидан муаммони ҳал қилишга ноёб ёндашишлар таклиф қилинмаган).

Муаллифлар жамоасининг илмий салоҳияти лойиҳа илмий мазмунининг таҳлилини ҳисобга олиш билан баҳоланади (муаллифлар/иштирокчилар эълон қилинган ишни бажаришга қодир; эксперт ишни бажариш имкониятига шубҳа қилади).

Шундай қилиб эксперт нафақат лойиҳанинг баёнини бериши, балки қуйидагиларни баҳолаши ҳам керак: унинг билимларнинг ушбу соҳаси учун долзарблиги; лойиҳа тадқиқотларнинг устувор йўналишларига кирадими ёки йўқлигини; қўйилган муаммонинг янгилигини; лойиҳани ривожланишининг истиқболлари; иштирокчиларнинг сифатли таркибини, ҳамда юқорида келтирилган тизим бўйича лойиҳа баҳосини асосланишини.

Экспериментал лаборатория тадқиқотлари учун экспертиза қуйидаги саволларга жавобни кўзда тутади:

·        Тадқиқотлар дастури тайёрланганми?

·        Сўров учун анкеталар тайёрланганми?

·        Пилотажли тадқиқот ўтказилганми?

Экпертиза бир неча лойиҳаларнинг қиёсий таҳлили асосида ўтказилади. Экспертизанинг учта босқичи кўзда тутилади.

·        Биринчи босқич – лойиҳани дастлабки кўриб чиқилиши ва қуйидаги вазифаларни ҳал қилиниши:

·        Иккинчи босқич экспертизада иштирок этиш учун лойиҳаларни танлаш;

·        Рад этилган лойиҳалар бўйича асосланган хулосаларни тузиш;

·        Экспертизанинг якка даражасида ўтган ҳар бир лойиҳа бўйича экспертларни белгилаш.

 

oldingi varoq     keyingi varoq