Инновацион лойиҳаларнинг экспертизасини ўтказиш методикаси бошқарув қарорларини таҳлил қилиш, башоратлаш, ишлаб чиқишнинг усуллари ва йўлларига асосланади. Қуйидагилар экспертизанинг энг кенг тарқалган усуллари бўладилар. · инновацион лойиҳага киритилган ва эксперт (сертификацион) синовлар натижасида олинган кўрсаткичларни объектни қўллашнинг экологиклиги, эргономиклиги, хавфсизлиги бўйича халқаро ва миллий талаблар, унинг бирга бўла олишлиги, ўзаро алмаша олишлигининг экспертизаси, ушбу соҳадаги жаҳон ютуқларининг бошқа параметрлари билан солиштириш усуллари; · экспертли; · индексли · балансли · график (жадвалли) ва бошқа усуллар ва йўллар. Бу усуллар муқобил эмаслар, улар бир бирларини тўлдирадилар. Битта таркибий қисм (бўлим, муаммо) учун битта усул қўлланилади, бошқаси учун бошқа. Ҳар қандай усулни қўллашда инновацион менежментнинг илмий ёндашишлари ва усулларини қўлламасдан бўлмайди. Қуйида С.Д. Ильенкова раҳбарлиги остидаги жамоа томонидан ёзилган “Инновацион менежмент” дарслигида баён қилинган лойиҳаларни экспертиза қилиш методикаси баён қилинади. Федерал илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун давлат буюртмачилари томонидан танлов асосида олинган дастурлар ижрочилари билан давлат шартномалари тузилади. Эксперт баҳоси эксперт анкетаси саволларига жавоблар кўринишида шакллантирилади ва эксперт якуний хулосасининг қуйидаги вариантларини кўзда тутади: oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||