1.     Ҳужжат (объект) ни экологик, хавфсизлик, ўзаро алмаштира олиниши, патентли софлиги, ҳуқуқий ҳимояси ва бошқа масалалар бўйича халқаро талабларга мос келиши даражаси;

2.     Жаҳон ютуқларидан фойдаланилганлик даражаси ва ҳужжатни жаҳон стандартлари билан уйғунлашуви интеграциялашиши;

3.     Ҳужжатни ишлаб чиқишда қўлланилган илмий ёндашишлар (тизимли, маркетингли, қайта ишлаб чиқарувчи, вазифавийлар)нинг сони;

4.     Ҳужжатни ишлаб чиқишда қўлланилган замонавий усуллар (вазифавий – қийматий таҳлил, моделлаштириш, башоратлаш, мувофиқлаштириш ва бошқалар)нинг сони. Агар бу усулларни объектини ишлаб чиқишда қўллаш тавсия этилса, унда бу талаб ҳужжатда аниқ қайд этилиши керак;

5.     Бошқарув қарорларининг иқтисодий асосланганлиги;

6.     Ҳужжатни такрорланиши, унинг истиқболлиги, қўллаш кўлами;

7.     Ҳужжатни илмий доиралар, бошқарувнинг давлат ва минтақавий идоралари ва амалиётда маъқулланганлиги;

8.     Ҳужжатни ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг обрўси ва уни ишлаб чиқарувчиларнинг малакаси;

9.     Ҳужжатни мувофиқлаштирган ва тасдиқлаган идоралар;

10.  Ҳужжатни расмийлаштиришда стандартларга риоя қилинишининг даражаси, тушунчаларнинг бир маънолиги, баён қилишни аниқлиги, ишончлилиги, кўргазмалилик.

Сифатнинг санаб ўтилган мезонлари (талаблари)га жавоб берувчи ҳужжатлар ички ва ташқи бозорда рақобатбардош бўладилар. Ҳужжатнинг сифати товарлар, фирмалар, мамлакатларнинг рақобатбардошлиги таъминлашнинг асосий шарти бўлади.

 

oldingi varoq     keyingi varoq