а) меъёрий – услубий таъминлаш иерархиясининг даражаси халқаро ҳамжамият, мамлакат, минтақа, шаҳар, қишлоқ, фирмадир. б) ҳужжатнинг ҳуқуқий статуси – ижро қилиниши мажбурийлар (қонунлар, стандартлар, фармонлар, қарорлар, қоидалар, дастурлар, режалар, расмий буйруқлар) ва тавсиявийлар (қўлланмалар, услубиётлар, йқриқномалар ва ҳ.к.); в) ҳужжатнинг мазмуни – техник (инвестицион лойиҳалар, конструкторлик – технологик ҳужжатлар, услубиётлар ва ҳ.к), иқтисодий (техник-иқтисодий асослаш, молиявий, бухгалтерия, солиқ ҳужжатлари, бизнес-режалар ва ҳ.к ), ташкилий (ташкилий лойиҳалар, ташкилий тузилма устави, баённомалар, йўриқномалар ва ҳ.к). Фирма ҳужжатларининг мажбурий атрибутлари (аломатлари) – ҳужжатнинг мақсади, ишлаб чиқиш учун асос, ушбу мақсад (вазифа, хизмат менежмент тизимининг тизимчалари)нинг ўрни, мақсад (вазифани ҳал қилишда риоя қилиниши зарур бўлган илмий ёндашишлар ва тамойилларга ишоралар) ахборотнинг истеъмолчилари, улардан фойдаланиш меъёрлари ва қоидалари, ижрочиларнинг эҳтимол бўлган доираси, ишнинг сифати, ресурсларни тежаш, мудддатларга нисбатан талаблар, жазолар, ахборот манбалари. Услубий ҳужжатларда бу маълумотлардан ташқари аниқ услублар берилиши керак. Ҳужжатларни сифатнинг қуйидаги мезонлари бўйича баҳолаш таклиф қилинади: 1. Ҳужжатнинг мажмуавийлиги, яъни унда техник, экологик, эргономик, иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалалар уларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳужжатни мақсадга қаратилганида кўриб чиқиш;
oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||