Бозор иқтисодиёти шароитларда инновацияларни баён қилиш методологияси халқаро стандартларга асосланади. Фан ва инновациялар ҳақидаги ахборотларни тўплаш, ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш учун Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭСР) доирасида фан ва техника кўрсаткичлари бўйича миллий экспертлар гуруҳи ташкил қилинган, Фраскати қўлланмаси (“Тадқиқотлар ва тажриба ишламаларини текширишлар учун таклиф қилинаётган стандартли амалиёт) ишлаб чиқилган. Ҳужжат бундай номни тавсияларнинг биринчи версияси 1963 йилда итальян шаҳри Фраскатида қабул қилинганлиги муносабати билан олган.

Фраскати қўлланмасидаги қоидаларга даврий равишда аниқликлар киритилади, бу миллий ва халқаро даражалардаги илмий – техник сиёсат стратегияси, илмий тадқиқотлар ва ишламаларни ташкил қилишдаги ўзгаришлар билан асосланади. Фраскати қўлланмаси (1993 й)нинг охирги таҳрирларидан биридан илмий тадқиқотлар ва ишламалар (ИТТКИ), уларнинг таркиби ва чегаралари, ҳамда тадқиқотлар ва ишламалар билан банд бўлган ходимлар сонини ўлчаш услубиётига тегишли асосий тушунчалар мавжуд.  Технологик инновациялар ҳақидаги маълумотларни тўплаш услубиёти 1992 йилда Осло шаҳри (Норвегия)да қабул қилинган тавсияларга асосланади. У “Осло қўлланмаси” номини олган.

Халқаро стандарларга мувофиқ инновация бозорга тадбиқ этилган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот ёки амалий фаолиятда фойдаланилаётган янги ёки такомиллаштирилган технологик жараён ёхуд социал хизматларга янгича ёндашиш кўринишида рўёбга чиққан инновацион фаолиятнинг якуний натижаси сифатида белгиланади.

Инновацион бошқарув ғоятда мураккабдир. Инновацион жараёнларнинг ривожланиши қонуниятларини таҳлил қилиш учун иннвоацион менежерлар бўлган мутахассислар зарур, улар янгилик









oldingi varoq     keyingi varoq