1.     Назорат қилиш усуллари давлат даражасидаги илмий-техник сиёсатга раҳбарлик қилишни ривожлантириш истиқболлари билан боғланган бўлиши керак.

Лойиҳаларни экспертиза қилишда тадқиқотлар ва ишламалар натижаларини социал, иқтисодий ва экологик муҳитга бўлажак таъсирини ҳисобга олиш зарур. Экспертиза нафақат лойиҳаларни миқдорий, балки сифатий баҳолашга ҳам эга. Қарорлар қабул қилишга эксперт гуруҳининг ҳар бир аъзоси томонидан берилган баҳолар ҳисобга олинади. Экспертлар ишлаб чиқарилаётган лойиҳага тегишли бўлган ҳар қандай ахборотларни талаб қилишлари мумкин. Ҳар қандай эксперт гуруҳига экспертиза буюртмачисининг юқори малакали вакили киритилиши мумкин.

ИҲТТ томонидан тавсия қилинган инновацион лойиҳалар экспертизасининг санаб ўтилган тамойилларини қуйидагилар билан тўлдириш зарур деб ҳисоблаймиз:

1.     Эксперт гуруҳи ушбу соҳада шартнома асосида ишловчи еттитадан кам бўлмаган мутахассислардан ташкил топиши керак;

2.     Эксперт гуруҳининг иши мустақиллик, объективлик, касб маҳорати, бутлик, тизимлилик, ишнинг якуний натижаларидан манфаатдорлик тамойилларида ташкил қилиниши керак;

3.     Эксперт гуруҳининг асосий вазифаси объектни лойиҳалаштирилаётганда инновацион ташкилот томонидан инновацион менежментнинг илмий ёндашишлари, тамойиллари ва усулларига риоя қилинишини текширишдан иборат бўлиши керак.

Инновацион менежмент ва ҳар қандай тузилмона фаолият юритиши бўйича меъёрий – услубий ҳужжатларнинг юқори сифатини таъминлаш инновацион лойиҳанинг юқори сифатига, эксперт гуруҳи ишининг ташкилийлиги ва натижавийлигига эришишнинг муҳим шарти бўлади.

Ҳужжатларни қуйидаги асосий аъломатлар бўйича таснифлаш мумкин:

 

oldingi varoq     keyingi varoq