Ижрочи молиявий ҳисоботини текшириш ўз ичига қуйидагиларни олади: · етказиб берувчилар ва биргаликдаги ижрочиларнинг тўловларини текшириш; · буюртмалар суммасини етказиб берувчиларнинг юк хатлари бўйича харидларга мос келиши; · етказиб берувчига муддати ўтган тўловларни қидириб топиш; · тегишли ушлаб қолишларни тасдиқлаш. Бундан текширишларнинг натижалари лойиҳа бўйича якуний молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун маълумотлар олишга имкон беради. Ушбу босқичда ижрочилар билан якуний ҳисоб китоблар амалга оширилади. Паспортлаштириш шартномани ёпишни ташкил қилишнинг муҳим элементларидан биридан иборатдир. У қуйидаги изчилликда ўтказилади: · бўлимларнинг ижрочилари керакли иловаларга ҳисоботларни бош ташкилотга бўлим бўйича тақдим этадилар; · кейинги якуний ҳисоботни ИТКга бўлим бўйича тақдим этади; · ИТК бўлим бўйича ҳисоботларни қабул қилади ва далолатномаларни расмийлаштиради; · бош ташкилот умуман лойиҳа бўйича ҳисобот тайёрлайди ва уни Бош буюрмачига юборади. Шартнома ёпилади. 3.4.Инновацион лойиҳаларни экспертиза қилиш. Инновацион лойиҳаларнинг экпертизаси – қуйидагиларни мажмуавий текшириш ва назорат қилиш тадбирларидир: а) лойиҳа таркибига ва инновацион менежмент таркибига кирувчи меъёрий – услубий, лойиҳа – конструкторлик ва бошқа ҳужжатлар тизимининг сифати; б) лойиҳа раҳбари ва унинг жамоасининг касбий oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||