олинган натижаларга мос келишини белгилаш демакдир. Ишни топшириш ва қабул қилишга нисбатан барча талаблар шартнома томонидан белгиланади. Агар тайёр объект лойиҳани амалга оширишнинг натижаси қабул қилиш ва фойдаланиш синовларини ўтказиш керак. Улар қуйидагиларни ўз ичларига оладилар: ишлаб чиқишнинг техник – иқтисодий параметрларини режалаштирилган кўрсаткич билан солештирилишини ўтказиш; фарқ қилишлар сабабларини аниқлаш, топилган фарқ қилишларни бартараф қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва чалаларни бартараф қилиш бўйича ишларни ташкил қилиш. Агар қабул қилиш синовлари натижасида лойиҳа талабларига жавоб берадиган маҳсулот олинса, унда комиссиянинг тайёр объектларни қабул қилиш бўйича баённомаси расмийлаштирилади. Синовлар натижаси тайёр маҳсулот (объект янгилик ва ҳ.к)ни топшириш – қабул қилиш даврида жавобгарликни ишлаб чиқувчи ташкилотлардан буюрмачига топшириш учун асос бўладилар. Шартномани ёпиш қуйидаги босқичларда ўтказилади: · молиявий ҳисоботни текшириш; · расфортлаштириш; · бажарилмаган мажбуриятларни аниқлаш; · бажарилмаган мажбуриятларни якунлаш. Молиявий ҳисоботларни текширишга буюртмачи ва ижрочи ташкилотлар ҳисоботига киради. Буюртмачининг молиявий ҳисоботини текшириш қуйидагиларни ўз ичига олади: якунланган ишларнинг бутун ҳажмига счёт – фактурадан кўчирмаларни текшириш; олинган тўловларни тақдим этилган счет – фактуралар билан мувофиқлаштириш; ўзгаришлар бўйича ҳужжатларнинг мавжудлигини текшириш; буюртмачи томонида амалга оширилган ушлаб қолинган суммани назорат қилишни.
oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||