Инновацион лойиҳани ишлаб чиқиш лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш билан якунланади. “Лойиҳа ҳужжатлари” нинг ягона таркиби ҳали белгиланмаган ва ҳар бир аниқ ҳолда унинг таркиби дастлабки (техник иқтисодий) вазифада белгиланади. Ҳар қандай даражадаги инновацион лойиҳа қуйидаги бўлинмаларни ўз ичига олиши керак: · муаммо (ғоя)нинг мазмуни ва долзарблиги; · лойиҳа раҳбарининг резюмеси; · маркетинг тадқиқотлари ва муаммони туркумлаштириш асосида қурилган лойиҳа мақсадлари дарахти; · лойиҳа мақсадлари дарахтини амалга ошириш бўйича тадбирлар тизими; · лойиҳани мажмуавий асосланиши; · лойиҳани амалга оширилишини мажмуавий таъминланиши; · ИТК нинг таърифи; · лойиҳанинг эксперт хулосаси; · лойиҳани амалга ошириш механизми ва ундовчи сабаблар тизими. Лойиҳани амалга ошириш механизми ўз ичига инновацион ташкилотнинг тузилиши, унинг бўлинмалари ва лавозимли кўрсатмалари ҳақидаги қоидалар, оператив – календар режалар ва тармоқли моделлар (жадваллар), лойиҳани бошқариш дастурлари, лойиҳанинг вазифалари, масалалари ва мақсадларини бажарилишини мажмуавий таъминлаш, назорат қилиш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш режаларини олади. Лойиҳани топширилиши ва шартномани ёпилишини ўз ичига олувчи лойиҳани якунлаш тартибини белгилаш, инновацион лойиҳалаш масалаларидан бири бўлади. Инновацион лойиҳа бўлим – лойиҳа концепцияларини ишлаб чиқишда буюртмачи томонидан қабул қилинган қарорларнинг уни амалга оширишда oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||