билан шартнома томонидан белгиланади. Лойиҳа жамоаси – лойиҳа раҳбари томонидан бошқариладиган ва лойиҳани амалга ошириш даврида режавий кўрсаткичларга ўз вақтида эришиш мақсадида ташкил қилинадиган ўзига хос ташкилий тузилмадир. Лойиҳа жамоасининг таркиби ва вазифалари лойиҳанинг кўламлари мураккаблиги ва бошқа таърифларига боғлиқдир. Ўз вазифаларининг бир қисмини бажариш учун ишлаб чиқувчи ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб қилиши мумкин. Лойиҳани қўллаб қувватловчиларга инновацион марказлар, дастурлар ва лойиҳаларни қўллаб қувватловчи фондлар, консалтинг фирмалари, мустақил экспертиза ташкилотлари, патент-лицензия фирмалари, аудиторлик фирмалари, кўргазма марказлари ва ҳ.к кирадилар.

Инновацион лойиҳаларни таснифлаш инновацияларни таснифлашлар асосида амалга оширилади. Масалан, тасдиқлаш, молиялаштириш ва амалга ошириш даражаси бўйича инновацион лойиҳалар, давлатлараро, давлат, минтақавий, соҳавий, алоҳида корхонаникига бўлинишлари мумкин.

Лойиҳаларни шакллантириш ва асослаш тамойиллари, мақсадлари, босқичлари ва усуллари, уларни лойиҳалаштириш ва амалга ошириш механизми биз томонимиздан олдин кўриб чиққан мавзулардан катта фарқ қилиши мумкин эмас. Олдинги 9 мавзу биз томонимиздан инновацион лойиҳаларни илмий асослаш, уларни материаллаштириш ва самара олиш учун кўриб чиқилган эди. Якуний масалаларга дарсликнинг 10-13 мавзулари бағишланган.

Такрорлаймизки, инновацион лойиҳани туркумлаштиришнинг чуқурлиги, лойиҳалаштиришда ҳисобга олинадиган илмий ёндашишлар ва тамойиллар, қўлланиладиган менежмент усуллари миқдори лойиҳанинг бош менежери (лойиҳа менежери) ва ИТК аъзолари томонидан муаммонинг мураккаблиги, лойиҳанинг қиймати ва инновацион ташкилот ташқи ва ички омиллари ҳолатига мувофиқ белгиланади.

 









oldingi varoq     keyingi varoq