тадбирларнинг ресурслар, муддатлар ва ижрочилар бўйича ўзаро асосланган ва ўзаро боғланган мураккаб тизимидан иборатдир.

Инновацияларни амалга ошириш жараёни сифатида – бу инновацияларга олиб келувчи илмий, технологик, ишлаб чиқариш, ташкилий, молиявий ва тижорат тадбирларини белгиланган изчилликда бажариладиган мажмуасидир.

Шунинг билан бир вақтда инновацион лойиҳа – бу лойиҳа мақсадларини амалга ошириш учун зарур бўлган техник, ташкилий, режавий ва ҳисоблаш – молиявий ҳужжатларнинг йиғиндисидир.

Бу учта нуқта назарларни ҳисобга олиш билан, қуйидаги таърифни бериш мумкин: инновацион лойиҳа – бу масофа ва вақтда муаммоларни ҳал қилиш, инновацион жараёнларни ташкил қилиш бўйича илмий асосланган мақсадлар ва тадбирларни белгилаб берувчи ҳужжатларининг йиғиндисидир. Мақсадлар ва тадбирларни илмий асосланишига менежментга илмий ёндашишларга риоя қилиш, замонавий усулларни қўллаш йўли билан эришилади.

Инновацион лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишга раҳбарлик лойиҳа раҳбари (лойиҳа менежери) ва илмий техник кенгаши (ИТК) томонидан амалга оширилади. ИТК таркибига илмий – техник ечимларни танлаш, улар амалга ошириш даражаси, лойиҳавий мақсадларга эришиш учун зарур талбирларнинг тўлиқлиги ва бутлиги учун жавобгарликка эга, ижрочиларни танлов асосида танлаш ва олинган натижаларнинг экспертизасини ташкил қилувчи лойиҳанинг тематик йўналишлари бўйича етакчи мутахассислар кирадилар.

Лойиҳа раҳбари – юридик шахслар, унга буюрмачи лойиҳа: режалаштириш, лойиҳа иштирокчилари ишларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ишларга раҳбарлик қилиш ваколатларини топширади. Лойиҳа раҳбари ваколатларининг аниқ таркиби буюртмачи









oldingi varoq     keyingi varoq