· фавқулодда (лицензиат томонидан патентда якка ҳукмрон ҳолда фойдаланиш); · тўлиқ (патентдан бир киши бўлган лицензиат шартнома томонидан келишилган муддат давомида фойдаланилади). Ақлий мулкка эгалик қилиш ва бошқариш тартиби Патент қонуни, махсус “электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни ҳуқуқий ҳимоялаш ҳақидаги”, “интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий ҳимоялаш ҳақидаги” қонунлар томонидан тартибга солинади. 3.3.Инновацион лойиҳалаштиришнинг асослари. Иқтисодиётга лойиҳаларни бошқаришнинг нисбатан янги концепцияси (Project Management) жадал равишда кириб келмоқда. Бу концепциянинг асосини лойиҳасига ҳар қандай тизимнинг вақт ва маблағлар сарфланиши билан боғлиқ дастлабки ҳолатини ўлчашга қараш ташкил қилади. Олдиндан ишлаб чиқилган дастурлар бўйича бюджет ва вақтли чегаралашлар доирасида амалга оширилган бу ўзгаришлар жараёни эса – лойиҳаларни бошқаришдир. Ҳозирги вақтга келиб лойиҳаларни бошқариш барча саноати ривожланган ва янги саноатли мамлакатларда инвестицион фаолият методологияси томонидан тан олинган. Мамлакатимиз амалиётида бу концепция дастурий – мақсадий дастурлар (ДМД)ни қўлланилишида ўз аксини топган. “Инновацион лойиҳа” тушунчаси қуйидагича кўриб чиқилиши мумкин: · инновацион фаолиятни мақсадли бошқариш шакли; · инновацияларни амалга ошириш жараёни; · ҳужжатлар мажмуаси. Инновацион лойиҳа инновацион фаолиятни мақсадли бошқаришни шакли сифатида фан ва техникани устувор йўналтирилган ривожлантиришнинг аниқ мақсадлари (вазифалари)га эришишга қаратилган oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||