назар топширилишини кўзда тутади ва бирга бўлувчиларга бўлинади, бунда лицензияни топшириш билан бир вақтда қурилиш, ускуналарнинг бутловчи қисмларини етказиб бериш ёки инженеринг хизматлари кўрсатишга шартнома тузилади. Сотувчи (лицензиор)га харидор (лицезиат)га лицензион битим предметида фойдаланиш ҳуқуқини бергани учун мукофотлаш лицензион тўловлар воситасида амалга оширилади, улар битим амалда бўлиш даври давомида харидор даромадидан даврий ажратмалар ёки эксперт баҳолари аосида олдиндан белгиланган бир вақтдаги тўловлар кўринишида бўлишлари мумкин. Даврий ажратмалар (роялтлар) оборот, лицензион маҳсулотни соф сотишлар қийматидан фоиз тўлаш каби белгиланиши мумкин ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига ҳисоблаш билан белгиланади. Бир вақтдаги тўлов лицензиардан ҳужжатларни топширилишини кўзда тутувчи реушал (бутунлай олинадиган) тўлов шаклида бўлиши мумкин. Лицензион мукофотлашнинг келтирилган шаклларининг ҳар хил бирикмалари бўлишлари мумкин. Янги техник ечимлар, кашфиётлар ва товарлар одатда патентлаштириладилар, бу патент эгасига улардан фойдаланишга фавқулодда ҳуқуқни беради. Лицензиядан фойдаланиш ҳуқуқлари характери ва ҳажми бўйича қуйидаги турларга бўлинадилар: · патентли (патентдан тезисли ноу-хаусиз фойдаланиш ҳуқуқи берилади); · бепул (ноу-хаудан фаолиятнинг ҳар хил соҳаларида фодаланиш ҳуқуқи берилади); · оддий (патентдан фойдаланиш ҳуқуқига лизензиат ва лицензиор эга бўлади);
|
||||||||||||||||||