“Инновация” атамасидан Ўзбекистоннинг ўтиш иқтисодиётида ҳам мустақил ва ҳам бир қатор ўхшаш тушунчалар: “Инновацион фаолият”, “инновацион жараён”, “инновацион қарор” ва ҳ.к. белгилаш учун фойдаланилган.

Ҳар хил олимлар, айниқса хорижлилар (Н. Мончев, И. Перла, В.Д. Хартман, Э. Мэнсфилд, Р. Фостер, Б. Твисс, Й. Шумпетер, Э. Роджерс ва бошқалар) бу тушунчани ўзларининг тадқиқотлари объекти ва предметига кўра ҳар хил талқин қиладилар, аммо инновацияларнинг бу ҳар хил таърифларининг таҳлили шундай хулосага олиб келадики, ўзгаришлар инновацияларнинг ўзига хос мазмунини ташкил қиладилар, ўзгаришлар вазифаси эса инновацион фаолиятнинг асосий вазифаси бўлади.

Австрияли олим Й. Шумпетер томонидан бешта типик ўзгаришлар  ажратилган:

1)  янги техника, янги технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни янги бозор таъминотидан фойдаланиш (олди - сотди);

2) янги хусусиятларга эга маълумотларни тадбиқ этиш;

3) янги хом ашёдан фойдаланиш;

4) ишлаб чиқариш ва унинг моддий – техник таъминотини ташкил қилишдаги ўзгаришлар;

5) янги сотиш бозорларини пайдо бўлиши.

Бу қоидалар Й. Шумпетер томонидан 1911 йилдаёқ шакллантирилган. Кейинроқ, 30 – йилларда у инновация тушунчасини, уни истеъмол товарларининг янги турлари янги ишлаб чиқариш ва техник воситалар, бозорлар ташкил шаклларини саноатга тадбиқ этиш ва уларда фойдаланиш мақсадидаги ўзгариш сифатида талқин этган ҳолда киритган. Баъзида инновацияга жараёнли тизим сифатида қаралади, шунинг билан янгилик киритишни вақтда ривожланиши ва яққол акс эттирилган босқичлилиги тан олинади.

 

oldingi varoq     keyingi varoq