томонидан ҳимоялаш патентини олиш учун ушбу объект қаноатлантириши керак бўлган шартлар тушунилади.

Фойдали моделларга, агар улар янги ва халқ хўжалиги соҳаларида саноатли қўлланиладиган бўлсалар, ҳуқуқий ҳимоя тақдим этилади.

Саноат намунаси остида маҳсулотнинг ташқи кўринишини белгилаб берувчи унинг бадиий – консруктив ечими тушунилади, агар у янги, ноёб ва халқ хўжалиги соҳаларида саноатли қўлланиладиган бўлса, ҳуқуқий ҳимоя берилади.

Патент қонунида патент қобилияти деб ҳисобланмайдиган ақлий мулк учун объектларининг рўйхати берилади.

Масалан, қуйидагилар кашфиётлар ва фойдали моделлар сифатида ҳимояланмайдилар:

·        илмий назариялар ва математик усуллар;

·        хўжаликни ташкил қилиш ва бошқариш усуллари;

·        шартли белгилар, жадваллар, қоидалар;

·        ақлий операцияларни бажариш усуллари;

·        ҳисоблаш машиналари учун алгоритмлари ва дастурлар;

·        иншоатлар, бинолар, ҳудудларни режалаштириш лойиҳалари ва чизмалари;

·        буюмларнинг фақат ташқи кшринишига тегишли бўлган, эстетик эҳтиёжларни қаноатлантиришга қаратилган қарорлар;

·        интегралли микросхемаларнинг технологиялари;

·        жамоа манфаатлари, инсонпарварлик ва аҳлоқ тамойилларига зид бўлган қарорлар;

·        фақат буюмнинг тактик вазифаси билан асосланган қарорлар;

·        архитектура объектлари (кичик архитектурик шакллардан ташқари), саноат, гидротехник ва бошқа кўчмас иншоатлар;

·        босма маҳсулотлар;


oldingi varoq     keyingi varoq