· Стандартлар ва меҳнат хавфсизлиги тизими (СМХТ) ва бошқалар. 3.2.Инновацион ташкилотнинг патент лизецзияли фаолияти. Халқаро даражадаги ақлий мулкни ҳуқуқий тартибга солишни вужудга келишини Саноат мулкини муҳофаза қилиш, патентлар, товар номларидан фойдаланиш, шу жумладан улардан ноқонуний фойдаланилганлик учун жазолаш бўйича тадбирлар Париж конвенцияси (1883й) боғлайдилар. Ақлий мулкка ҳуқуқ III иқтисодий, социал ва маданий ҳуқуқлар бўйича халқаро пактда беглилаб берилган. Бизнинг давлатимиз кашфиётга мамлакат устуворлигини ҳимояланишини таъминлаш мақсадида Париж конвенциясига қўшилган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон қонунчилик бу соҳадаги кўпгина халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва йўналишини акс эттиради. Кашфиётларни хорижий патентлантиришда марказий ўринни конвенцион устуворликни тақдим этиш ҳақидаги масала эгаллайди. Гап конвенция иштирокчиси бўлган мамлакатлардан бири томонидан патентлаштиришга дастлабки ариза берган санани эътиборга олиш ҳақида кетаяпти, у ушбу дастлабки аризани берган кундан бир йилдан кўп бўлмаган чегарада белгиланади. Бундан кашфиётнинг янгилиги ушбу мамлакатда ариза берилган кундан эмас, балки дастлабки ариза кундан бошлаб белгиланади. Бу имтиёзли (бир йил) кашфиётдан фойдаланишининг тижорат имкониятини белгилаш (масалан, лицензияларни сотиш), хорижда аризаларни расмийлаштириш учун зарур материалларни синчиклаб тайёрлаш, кашфиётнинг рекламасини амалга ошириш имкониятини беради. Конвенция кашфиётларга, агар улар халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда намойиш қилинсалар, вақтинчалик (бир йил давомидаги) ҳимояни беради. Кашфиётга ҳуқуқларни расмийлаштириш муаллифлик гувоҳномаси ёки патент олиш йўли билан амалга оширилади. муаллифлик гувоҳномаси кашфиёт томонидан таклифни тан олинишини, кашфиётнинг устуворлигини oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||