Янги маҳсулотни саноат ишлаб чиқаришни ўзлаштирилиши ИТТКИ нинг якунловчи босқичи бўлади. ИТТКИ натижаларини тадбиқ этишнинг қуйидаги даражалари (соҳалари) ни кўриб чиқиш керак: 1. ИТИ натижаларидан якунланган ИТИ нинг ривожланиши бўлган ёки фан ва техниканинг бошқа муаммолари ва йўналишлари доирасида бажарилаётган бошқа илмий тадқиқотлар ва ишлаб чиқишларда фойдаланиш. 2. ИТТКИ натижаларидан экспериментал намуналар ва лаборатория жараёнларида фойдаланиш. 3. ТКИ ва экспериментал ишлар натижаларини тажрибали ишлаб чиқаришда ўзлаштириш. 4. ИТТКИ ва тажрибали намуналар синовлари натижаларини серияли ишлаб чиқаришда ўзлаштириш. 5. Техник янгиликларни ишлаб чиқаришга кенг кўламда тарқатиш ва бозор (истеъмолчилар)ни тайёр маҳсулотлар билан тўлдириш. ИТТКИ ини ташкил қилиш ҳужжатларнинг қуйидаги соҳалараро тизимларига асосланади: · Давлат стандартлаштириш тизими (ДСТ); · Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими (КҲЯТ); · Технологик ҳужжатларнинг ягона тизими (ТҲЯТ); · Ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашнинг ягона тизими (ИЧТТЯТ); · Маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга қийин тизими; · Давлат маҳсулотлар сифати тизими; · Давлат “Техникадаги ишончлик” тизими; |
||||||||||||||||||