·          тажрибавий намуналар (яратилаётган янгиликларнинг принципиал хусусиятларига эга ноёб моделлар)ни яратиш;

·          Уларни техник ва бошқа маълумотлар олиш учун зарур вақт давомида синовдан ўтказиш ва тажриба тўплаш, у кейинчалик янгиликларни қўллаш бўйича техник ҳужжатларда ўз аксини топиши керак;

·          қурилиш учун лойиҳа ишларининг белгиланган турлари, улар олдинги тадқиқотларнинг натижаларидан фойдаланишни кўзда тутадилар.

               Тажриба, экспериментал ишлар илмий тадқиқотлар натижаларини тажрибали текшириш билан боғлиқ ишлаб чиқишлар турларидир. Тажриба ишлари янги маҳсулотларнинг тажрибали намуналарини тайёрлаш ва ўрганиб олиш, янги (такомиллаштирилган) технологик жараёнларни ўрганиб олиш мақсадига эга. Экспериментал ишлар ИТТКИ ўтказиш учун зарур махсус (ностандарт) ускуналар, аппаратлар, асбоблар, қурилмалар, стендлар, матнларни тайёрлаш, таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишга қаратилганлар.

               Фаннинг тажриба базаси – тажриба, экспериментал ишларни бажарувчи тажрибали ишлаб чиқаришлар (завод, цех, устахона, тажриба – экспериментал бўлинма, тажриба станцияси ва ҳ.к) мажмуасидир.

               Шундай қилиб, ТКИ нинг мақсади янги техника намуналарини яратиш (модернизациялаш) дан иборат, улар тегишли синовлардан кейин серияли ишлаб чиқаришга ёки бевосита истеъмолчига топширишлари мумкин. ТКИ босқичида техник тадқиқотлар натижаларининг якуний текширилиши ўтказилади, тегишли техник ҳужжатлар ишлаб чиқилади, янги техниканинг намуналари тайёрланади ва синовдан ўтказилади. Исталган натижаларни олиш эҳтимоли ИТИ дан ТКИ сари ошиб боради.

 








oldingi varoq     keyingi varoq