керак, ҳамда бюджетдан ташқари маблағлардан ҳам қисман фойдаланишлари мумкин:[1]

Амалий тадқиқотлар олдин кашф қилинган ҳодисалар, жараёнларни амалда қўллаш йўлларини тадқиқот қилишга қаратилганлар. Улар техник муаммоларни ҳал қилиш, ноаниқ назарий масалаларни аниқлаб олиш, кейинчалик тажриба конструкторлик ишлари (ТКИ)да фойдаланиладиган аниқ илмий натижалар олишни ўзларига мақсад қилиб қўядилар.

ТКИ – ИТТКИнинг якунловчи босқичи, бу лаборатория шароитлари ва тажрибали ишлаб чиқаришдан саноат ишлаб чиқаришига ўзига хос ўтишдир. Ишлаб чиқишлар остида мунтазам ишлаш тушунилади, улар ИТИ натижасида олинган мавжуд билимлар ва ёки амалий тажрибага асосланганлар.

Ишлаб чиқишлар янги материаллар, маҳсулотлар ёки қурилмаларни яратиш, янги жараёнлар, тизимлар ва хизматларни тадбиқ этиш ёки ишлаб чиқарилаётган ва амалга киритилганларни анча такомиллаштиришга қаратилганлар. Уларга қуйидагилар киради:

а) мухандислик объекти ёки техник тизимнинг белгиланган конструкциясини ишлаб чиқиш (конструкторлик ишлари);

б) ғоялар ва янги объектив вариантларини, шу жумладан нотехникни, чизма ё белгили воситалар тизим даражасида ишлаб чиқиш (лойиҳа ишлари);

в) технологик жараёнларни, яъни физик, кимёвий, технологик ва бошқа жараёнларни белгиланган фойдали натижани ишлаб чиқарувчи меҳнатнинг яхлит тизими билан бирлаштирувчи усулларни ишлаб чиқиш (технологик ишлар).

Ишлаб чиқишлар таркибига статистика яна қуйидагиларни киритади:



[1] Акофф Р., Магидсон Д., Эддисон Г. «Идеализированное проектирование: Как предотвратить завтрашний кризис сегодня. Создание будущего организации», 2007.

 

oldingi varoq     keyingi varoq