1.     Инновацион фаолиятни кишилик капитални ривожланишига қаратиш.

ИТТИР ишларнинг қуйидаги босқичларига бўлинадилар:

·        фундаментал тадқиқотлар (назарий ва изланишли);

·        амалий тадқиқотлар;

·        тажриба – конструкторлик ишлари;

·        тажриба, экспериментал ишлар, улар ўтган босқичлардан ҳар бирида бажарилишлари мумкин.

Назарий тадқиқотлар натижалари илмий кашфиётлар, янги тушунчалар ва тасаввурларни асосланиши, янги назарияларини яратилишида намоён бўладилар.

Изланишларга қуйидаги тадқиқотлар кирадики, уларни вазифаси буюмлар ва технологияларни яратишнинг янги тамойилларини, материаллар ва уларнинг бирикмаларининг янги, олдин номаълум бўлган хусусиятларини, менежмент усулларини очишдан иборатдир. Изланиш тадқиқотларида одатда мўлжалланган ишнинг мақсади, маълум, назарий асослар кўпроқ ёки камроқ равшан, аммо аниқ йўналишлар маълум эмас. Бундай тадқиқотларни боришида назарий тахминлар ва ғоялар тасдиқ топадилар, улар баъзида инкор этишлари ва қайта кўриб чиқилишлари мумкин.

Фундаментал фаннинг инновацион жараёнларни ривожланишидаги устувор аҳамияти шунинг билан белгиланадики, у ғояларнинг генератори сифатида бўлади, янги соҳаларга йўл очади. Аммо фундаментал тадқиқотларни жаҳон фанига ижобий кириш эҳтимоли фақат 5% ни ташкил қилади. Бозор иқтисодиёти шароитида соҳавий фан бу тадқиқотлар билан шуғулланиш имкониятига эга бўлмайди. Фундаментал тадқиқотлар, қоидага кўра, давлат бюджети ҳисобидан танлов асосида молиялаштирилишлари





oldingi varoq     keyingi varoq