I. Инновацион менежментнинг асосий тушунчалари, мақсадлари ва вазифалари Режа: 1.1.Инновацион менежментнинг асосий тушунчалари. 1.2.Инновацион менежментнинг моҳияти ва вазифалари. 1.3.Инновацион менежментнинг мақсадлари.
1.1.Инновацион менежментнинг асосий тушунчалари. Инновациялар ва инновацион бошқарувга нисбатан оширилган эътибор ҳозирги жамиятнинг ҳаётининг ўзи томонидан талаб қилинади, ахир инновацион жараёнларни янги маҳсулотлар ва янги техникада рўёбга чиқиши унинг социал – иқтисодий ривожланишининг асоси бўлади. Инновацион жараён инновацион ўзгаришларни тайёрлаш ва амалга оширишдан иборат бўлади ва ягона бир бутунни ташкил қилувчи ўзаро боғ-ланган паллалардан ташкил топган. Бу жараённинг натижасида амалга оширилган ўзгариш инновация пайдо бўлади. Инновацион жараённи амалга ошириш учун диффузия – янги шароитлар ва қўллаш жойларда бир марта ўзлаштириб ва фойдаланиб бўлинган инновацияларни вақтда тарқатиш жуда катта аҳамиятга эга. Инновацион жараён давравий харакерга эга, буни иқтисодиётни ташкил қилиш ва бошқаришнинг ихчам тизимларини ишлаб чиқишда ҳисобга олиш зарур. Жаҳон иқтисодий адабиётларида “инновация” салоҳиятли илмий – техник тараққиёт (ИТТ)ни ҳақиқий, янги маҳсулотлар ва технологияларда рўёбга чиқадиганга айланиши сифатида талқин қилинади. Бизнинг мамлакатимизда янгилик киритишлар муаммолари кўп йиллар давомида илмий – техник тараққиётнинг иқтисодий тадқиқотлари доирасида ишлаб чиқилган.
|
||||||||||||||||||