Асосий қарорлар менежернинг инновацион менежментнинг вазифалари ичидаги ҳуқуқлари, ваколатлари доирасида қабул қилинади. Масалан, Инновацион лойиҳани режалаштириш вазифаси ўз ичига янгиликнинг таклиф қилинаётган лойиҳасини таҳлил қилиш ва баҳолаш, лойиҳани мавзули режага киритиш, лойиҳани амалга ошириш бўйича ишнинг жадвали ва таркибини ва таркибини, лойиҳа бўйича харажатлар, лойиҳанинг жамоаси ва пудратчилар, етказиб берувчиларнинг таркибини тасдиқлаш ва ҳ.к, лойиҳани таъминлаш учун молиявий оқимларни, сармоядорни қидириб топиш, лойиҳани амалга ошириш режасини қабул қилишни олади.

     Калитли сўзлар: Инновацион менежментнинг мақсадлари, инновацион фаолиятни бошқарувчи вазифалари тизими, режалаштириш жараёни, ишлаб чиқаришнинг техник–ташкилий даражаси кўрсаткичлари, коммуникацияларнинг турлари ва шакллари, ундовчи сабабларни бошқариш, мувофиқлаштириш, назорат турлари.

     Қисқача хулосалар:

    Рақобат назариясидан келиб чиққан ҳолда худди фанни ривожланиши ва янги технологияларни тадбиқ этилишининг инновацион салоҳияти юқори тартибдаги рақобат афзалликларини яратади.

    Режалаштириш – бу инновацион менежментнинг ички ва ташқи муҳит омилларини таҳлил қилиш, ташкилот фаолиятини башоратлаш ва фирма стратегияларини амалга ошириш ва қўйилган мақсадларга эришишни режалаштириш бўйича тадбирлар тизимини бошқаришдан ташкил топган махсус вазифасидир.

    Бошқарув жараёнини ташкил қилиш вазифасига бошқарув жараёнларини лойиҳалаштириш, тадбирлар усуллар йўлни бир шаклга келтириш, турларга ажратиш ва стандартлаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш, ҳамда ахборотларни менежмент тизимчалари бўйича тақсимлаш киради. Ташкил








oldingi varoq     keyingi varoq