туғдиради.  Ёндошиш ноаниқлиги, кўп вариантлилик ва дастлабки ахборотларнинг тўлиқ эмаслиги шароитида  инновацион фаолиятни мувофиқлаштириш алоҳидаги мураккаблиги ва ўзига хослик билан таърифланади.

       Янгиликларни лойиҳалаштириш, ўзлаштириш ва ишлаб  чиқаришни технологик тайёрлаш жараёнларидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш босқичида харажатлар-сифат  нисбати чегараловчи шарт бўлади.

      Ишлаб чиқариш бўлинмалари, асосий ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи жараёнларни мувофиқлаштиришда фойда ва даромадни кўпайтириш мувофиқликнинг мезони бўла олмайди. Бу ерда мувофиқлаштириш маҳсулотни материал ва энергия истеъмол қилишини пасайтириш, меҳнат мезони унумдорлигини ошириш ва асосий мезон сифатида ишлаб чиқариш ҳаражатларини пасайтириш мақсадига эга.    

     Мувофиқлаштиришнинг якуний босқичи ташкилотнинг бозорни фаол ўзлаштириш, фойдани кўпайтириш, ташкилотни интенсив ўсиши ва бошқалар каби асосий мақсадларини бажаришга бағишланган. Бунга ташкилотнинг  мураккаб вазифавий тизимчаларини уйғунлаштириш, бошқарув вазифаларини мувофиқлаштириш, марказлаштириш ва марказлашишни бузиш жараёнлари расмий ва норасмий ташкилотлар, бошқарувнинг маъмурий ва социал-психологик усуллари ўртасида мувофиқ

нисбатни ўргатиш билан эришилади.

2.5.Инновацион менежментдаги назорат.

Назорат – инновацион менежментнинг корхона иши натижаларини миқдорий ва сифатли баҳоланишини ҳисобга олиш билан боғлиқ муҳим вазифасидир. У тескари алоқага эга тизимдан иборат бўлади, унинг мақсади ташкилот томонидан қўйилган мақсадларга эришишни таъминлашдан







oldingi varoq     keyingi varoq