У оқимларни кўпроқ жамланиши ва ахборотларни камроқ сочилиб кетиши ва йўқотилиши билан ажралиб туради. Коммуникацияларнинг бу тури амалий тадқиқотлар ва ишламаларда жуда муҳимдир.

     Кичик гуруҳлардаги коммуникациялар инновацион фаолиятдаги боғловчи жараёнларнинг асосини ташкил қиладилар. Улар тажриба-конструкторлик ишламалари, янгиликлари тадбиқ этиш ва ўзлаштириш босқичларида муҳим роль ўйнайдилар. Кичик гуруҳлар, қоидага кўра, 7-11 кишидан ташкил топадилар, у ерда турли-туман ахборотларнинг кўпгина каналлари мавжуд.

      Якка шахслар томонидан қабул қилинадиган ва олинадиган ахборотлар мантиқий, физиологик, психологик фаолиятли социал ва бошқа табиатга эга бўлишлар мумкин. Ҳар қандай ахборот субъективизмнинг катта улушига эга бўлганлиги ва ходим томонидан унинг тушунчалари, маслаклари, манфаатлари ва олдинги тажрибаси асосида баҳоланиши сабабли, бундай ахборот рационал фаолиятда фойдаланиш учун тозаланиши ва тартибга келтирилиши керак.

     Шундай қилиб, ахборотларга ташкилот ташқи муҳити, кичик гуруҳ микромуҳитининг омиллари, ходимнинг шахсий омиллари, унинг олдинги тажрибаси ва идрок этиш тизими, ҳамда ҳулқнинг белгиланган тури, бошқарув ва раҳбарлик усулини мўлжаллаши, гуруҳдаги расмий ва норасмий етакчиликнинг нисбати таъсир қиладилар. Бу 5-расм маълумотлари билан намойиш қилинади.

     Коммуникация назариясининг кўпгина қоидаларидан ходимларни бошқариш ва инновацион фирмалар амалиётида қўлланилади.

     Мувофиқлаштириш. Мувофиқлаштириш инновацион менежментнинг корхона катта иерахик тизими кичик тизимлари ва тизимчалари барча элементларининг ўзаро ҳамкорлиги ва мувофиқлашганлигини ташкил қилишга қаратилган марказий вазифасидир. Катта ва мураккаб тизимларда мувофиқлаштириш жараёни муҳим аҳамиятга эга ва катта қийинчилик









oldingi varoq     keyingi varoq