Инновацион фаолиятнинг келажаги коммуникацион тармоқларни тарқалиши ва ахборот каналларини мувофиқ ташкил қилиниши билан яқиндан боғланган.

      Инновацион менежментдаги коммуникацияларнинг турлари 4-расмда берилган. Анъанавий ташкилотларда коммуникацияга бир томонлама, ораси очиқ жараён сифатида қаралади. Коммуникацияларнинг замонавий  назариялари коммуникация тушунчасининг дихотомияси (яхлитни икки қисмга изчил бўлиниши, кейин хар бир қисмни яна иккига бўлиниши ва ҳ.к)га уни ҳаракат сифатида тушуниш (масалан, ташкилот раҳбарининг ижтимоий коммуникациялари ёки оператив коммуникациялари) ва ўзаро ҳамкорлик сифатида кўриб чиқишга асосланади. Кичик гуруҳлардаги шахс ичидаги, шахслараро коммуникацияларни ўрганишнинг асосида социал психология усуллари ётибди.

     Шахс ичидаги коммуникация шахс мчмдаги жараёнларни боғловчи сифатида вужудга келади. Бу жараёнлар ижодиётда алоҳида аҳамиятга эгалар, у ерда онгли ва онгсиз қилинган импульслар (ундовчи сабаблар) образлар, фикрлар, ғояларни яратишда бирлашадилар. Ташқи муҳит, инвесторнинг туйғулари кечикмалари, мулоҳазалари ва хулосалари таъсири остида келиб тушган сигналлар мия томонидан қайта ишланади ва амалий фаолиятда фойдаланиш учун ахборотларга айлантирилади. Ахборотлар оқими унинг якка элементларининг мажмуаси бўлади, улар инсоннинг мураккаб онглари ва онгчаларида вужудга келадилар.

     Шахслараро коммуникация ўзаро ҳамкорликнинг энг кенг тарқалган ва самарали турларидан бири бўлади. Бу ерда шахслар ҳам аҳборотларнинг манбалари ва ҳам бир вақтда унинг олувчилари сифатида ҳаракат қиладилар, шахслараро коммуникация ўзаро ҳамкорликнинг  интенсивроқ турларидан бири бўлади. 

 








oldingi varoq     keyingi varoq