туманлиги ва турларини табақалашувини тақозо қилади. Коммуникациялар етарлича тўлиқ ахборотларга эришишганда сифатли қарорларни қабул қилинишини таьминлашга хизмат қиладилар. Инновацион менежментдаги коммуникациялар амалга ошириш йўналишлари фойдаланиш соҳалари, коммуникацияларнинг усуллари ва шакллари бўйича таснифланадилар. Инновацион менежментдаги коммуникациялар турларининг энг батафсил таснифланиши П.Н.Зевлин, А.К.Казаниев, Л.Э.Миндем таҳрири ойидаги маълумотномали қўлланмада берилган. Демак, коммуникациялардан инновацион менежментнинг амалда барча вазифаларида фойдаланилади. Коммуникация усуллари расмий ва норасмий характерга эгалар. Инновацион фаолиятнинг креатив элементи норасмий коммуникацияларнинг самарали турлари (ижодий учрашувлар, анжуманлар, симпозиумлар, хусусий ишга доир суҳбатлар)ни талаб қилади. Коммуникацияларнинг ахборотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ва илмий тадқиқотларнинг сифати билан боғлиқ мазмунли турлари кенг тарқалгандир. Процессуал коммуникациялардан ҳаражатларни назорат қилиш, режимларни текшириш. Янгиликларни синаш муддатларини белгилаш ва ҳ.к. фойдаланилади ва расмий усул ва қатъий регламентация (маълум тартиб ва қоидаларни белгилаш)га интилади, шунинг билан бир вақтда мазмунли коммуникациялар ўзаро ҳамкорликнинг норасмий усулида энг катта самарадорликка эришади. Инновацион менежментда ташқи муҳит (етказиб берувчилар, шериклар, буютмачилар, истеъмолчилар, давлат идоралари ва ташкилотлари, сиёсий тузилмалар ва жамоа ташкилотлари) билан коммуникациялар катта аҳамиятга эга. Коммуникацияларнинг самарадорлиги бутунлай ахборотларни узатиш жараёнларини ташкил қилиш ва улардан фойдаланишнинг мувофиқлигига боғлиқ.
oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||