билдиради. Янгиликларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишга юқори ҳаражатлар, агар бошқарув қарорлари бир вақтда ташкилий тузилмаларни янгиланиши, технологик жадалликни ошиши ва меҳнат унумдорлигини кўпайишига қаратилган бўлса, ҳатто бошланғич босқичда фондни қайтарилиши ва ишлаб чиқаришнинг рентабеллигини пасайтирмайди.                                                                     

     Ушбу нуқтаи назардан ташкил қилиш жараёни ўзаро ҳамкорликларни силлиқлаш. Ихтисослашишни чуқурлаштириш ва ишлаб чиқаришдаги кооперациялашиш тенденцияларини кучайтириш жараёни сифатида кўриб чиқилди. Ҳақиқатдан ҳам инновацион тизимларда менежер ишлаб чиқариш тузилмаларини ташкилий лойиҳалаштириш. Илмий ишлаб чиқариш ва маркетинг бўлинмаларига мувофиқ ўзаро алоқаси, мақсадли иҳтисослаштиришни моделлаштириш билан шуғулланади. Иҳтисослашишнинг аниқ шакллари (предметли,  деталлар бўйича ёки технологик)ни танлашни инновацион корхона бўлинмалари ва хизматларининг аниқ ўзаро алоқасиз йўлга қўйиб бўлмайди.

 

2.4. Инновацион менежментдаги коммуникациялар жараёни.

     Коммуникациялар тизимини ривожланиши хақида гапира туриб, юқори технологик телекоммуникацион соҳани ривожланиши биз учун қандай стратегик муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Бугун ҳаётни компьютер техникаси, ахборот техгологиялари, интернет, уяли телефон алоқасиз тасаввур қилиб бўлмайди.

    Инновацион фаолиятнинг хусусиятлари менежментдаги коммуникацияларнинг турлари ва шакллари олдига оширилган талабларни қўяди. Инновацион ислоҳотларнинг ҳарактери, тадбиркорликнинг юқори ҳатари, ёндашишларни муқобиллиги ва қарорларнинг кўп вариантлиги янгиликларни  яратиш жараёнидаги коммуникациялар шаклларининг турли









oldingi varoq     keyingi varoq