тадқиқот ташкилотлари ва ҳақиқий иқтисодиёт соҳалари корхоналари ўртасида яқин кооперацион алоқаларни ўрнатишда Республика инновацион ғоялар ва лойиҳалар ярмаркасининг ролини ҳисобга олган ҳолда тадбирларнинг бир қатор мажмуалари тасдиқланган.Замонавий инновацион жараёнлар етарлича мураккабдирлар ва уларни ривожланиши қонуниятларининг таҳлилини ўтказишни талаб қиладилар. Бунинг учун янгилик киритишларнинг ҳар хил ташкилий – иқтисодий жиҳатлари билан шуғулланувчи мутахассислар инновацион менежерлар зарур.Инновацион менежерлар илмий – техник ва иқтисодий – психологик салоҳиятга эга бўлишлари керак, уларга мухандислик – иқтисодий билимлар зарурдир. Инновацион менежерлар инновацион жараённи илгари суришга ёрдам берадилар, эҳтимол бўлган катаклизмлар (жамият ва табиатдаги кескин ўзгаришлар) ни ва уларни бартараф қилиш йўлларини башорат қилишга ҳаракат қиладилар.Бозор иқтисодиёти учун маҳсулотларни янгилашдан манфаатдор бўлган мустақил фирмаларнинг рақобати бир бирлари билан рақобатлашувчи янгилик киритишларнинг бозори хосдир. Шунинг учун янгилик киритишларнинг бозорли танлови мавжуд, унда инновацион менежерлар иштирок этадилар. Инновацион менежерлар ижодий жамоаларни ташкил қилиш, янгиликларни қидириб топиш ва тарқатиш, илмий тадқиқотлар ва ишламаларга буюртмалар портфелини шакллантириш вазифаларини бажара туриб, ҳар хил ташкилий тузилмалар (фанлар академияси, ОЎЮ, илмий жамиятлар, тадқиқот ташкилотлари, конструкторлик бюролари ва бошқалар) да ҳаракат қилишлари мумкин. Улар илмий жамоаларни бошқарадилар, илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш билан шуғулланадилар ва анъанавий менежер ва тадқиқотчи олим сифатларига эга бўлишлари, ҳамда янгилик киритишларнинг самарадорлигини баҳолашга қодир малакали мутахассислар бўлишлари керак. Ўзбекистон иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг янги босқичи. Инновацион менежмент бўйича илмий жамоалар, тадқиқотлар ва ишламаларни бошқариш усулига эга ва янгилик киритишлар бозорида ишлашга қодир мутахассисларни тайёрлашни тақозо қилади.
|
||||||||||||||||||